Россия: Эронни АҚШ санкциялари янги тўлқинидан ҳимоя қиламиз

443
0

Россия: Эронни АҚШ санкциялари янги тўлқинидан ҳимоя қиламиз

 Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Сергей Рябковнинг маълум қилишича, Россия Эрон АҚШнинг эксҳудудий санкциялари янги тўлқинидан зарар кўрмаслигини таъминлаш учун барча ишни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

 У бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Аракчи билан учрашув чоғида баёнот берди.

 “Биз Эроннинг позициялари мустаҳкамланиши учун максимум ишни қилишга қатъий бел боғлаганмиз. Бунда Америка маъмуриятининг қарори бўйича қайтаётган эксҳудудий санкциялар янги тўлқинидан келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар йўққа чиқарилиши лозим”, — дея маълум қилди Рябков.

 Унинг қўшимча қилишича, Россия Қўшма кенг кўламли ҳаракат режасини сақлаб қолиш учун максимал даражада ҳаракат қилиш ниятида. Вазир ўринбосари Россия Эрон ядровий битимига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

 Май ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан ядровий битимдан чиқиб кетиши ва Эронга қарши санкциялар тикланиши ҳақида эълон қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here