Қирғизистонда амалдаги президент билан собиқ президент ўртасидаги кескинлик очиқ сиёсий ва матбуот курашига айланди

719
0

Қирғизистонда амалдаги президент билан собиқ президент ўртасидаги кескинлик очиқ сиёсий ва матбуот курашига айланди

Қирғиз элитаси амалдаги президентни танлади

Қирғизистон республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўтган йили бўлиб ўтган президентлик сайловида СДПК партияси номидан ўзига мерос қилиб Сооронбай Жээнбеков номзодини кўрсатган эди. Жээнбеков президент бўлгунига қадар деярли бир йил бош вазир вазифасида ишлаган пайтда Атамбаевнинг яқин одами бўлган. Лекин ўзи президент бўлгач, собиқ президентнинг норасмий координаторлик қилиш сиёсати тўғри келмаганлиги учун ўзини ундан олиб қочиб, ўз сиёсатини юргиза бошлади. Натижада амалдаги президент билан собиқ президент ўртасида кескинлик пайдо бўлиб, собиқ президентдан қолган етакчи гуруҳ бу икки сиёсатчидан бирини танлашга мажбур бўлди ва ўртада бўлиниш юзага келди. Апрел ойида Атамбаев бевосита сиёсатга қайтганини эълон қилиб, СДПК партиясига етакчи бўлиб сайланиб олди. Партия ҳам иккига бўлиниб, ҳалигача бирлаша олгани йўқ.

Жээнбеков ўз салоҳиятидан фойдаланиб, Атамбаев суянган бир қатор мансабдорларни ишдан бўшатди, баъзиларини қамоққа олди. Шу кунгача Сапар Исаков бош вазир бўлган вақтдаги бир қатор йирик коррупциялик молиявий жиноятларни фош қилди, С. Исаковни ўзини эса, қамоққа олди. Кейинроқ аввалда Атамбаевнинг шофёрлигидан президент аппарати етакчилигигача кўтарилган Икрам Илмиянов Москвада қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинди. Шу йилнинг сентябр ойидан эътиборан, собиқ президентлардан дахлсизлик ҳуқуқини олиб ташлаш таклифи қонунийлаштирила бошланди. Ушбу ҳаракатларнинг барчаси собиқ президентга қарши олиб борилаётганлиги боис, Атамбаев жавоб қайтаришга мажбур бўлди.

Атамбаев ноябр ойида ўзига қарашли «Апрель» телеканалидан махсус репортаж уюштириб, ўзини ҳокимиятга қарши мухолифат эканини эълон қилди. Президент Жээнбеков бунга қарши Қирғизистон тарихидаги собиқ бош вазирларни айлана стол атрофида тўплаб, музокара ўтказди ва уларни юз бераётган жараёнларга тўғри баҳо беришга ҳамда мамлакатнинг сиёсий ҳаётида фаол ҳаракат олиб боришга чақирди. Яъни президент бир йил ичида ўз қуввати, ака-ука ва бошқа яқинлари билан етакчи гуруҳ пайдо қила олмаганини тан олиб, элита вакиллари билан бирлашишга ва улардан қувват олишга қарор қилганини эълон қилди. 24 ноябрга эълон қилинган халқ қурултойи ҳам, элита вакилларининг саъй-ҳаракати билан мухолифат кучлари томонга эмас, балки ҳокимият манфаати томонига буриб юборилди. Улар ўзларини конструктив мухолиф кучлардек кўрсатганлари билан, бироқ элитанинг қувватини ва улар президент тарафда эканларини тушунтириб қўйишди. Халқ қурултойи президентнинг бир йиллик фаолиятига қониқарли деб баҳо берди. Собиқ президентнинг барча фаолиятига қониқарсиз, деб баҳо берилди. Ўзларини конструктив эканликларини кўрсатиш мақсадида амалдаги президентга 2019 йилнинг апрел ойига қадар синов муддати эълон қилишди. Яъни шу вақт мобайнида президент мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва молиявий муаммолар учун муолажа механизмини яратиши шарт. Элита учун мамлакатдаги ўз шахсий мулк ва имкониятларига кўз олайтирмаслик кафолати керак. Яъни СССРдан қолган сиёсий элита вакилларининг деярли ҳаммаси мамлакат имкониятларини суиистеъмол қилиш орқали бойиган одамлардир. Атамбаев ҳам ўз репортажида миллиардлаган бойликларини ошкор қилиб, уларни хусусий компаниялари орқали ўз ҳалол меҳнати билан топганини исботламоқчи бўлди. Демак, иқтисодий жиноятлар очилиши билан сиёсий собиқ амалдорлардан тозалаш ишлари давом этади. Собиқ президентдан дахлсизлик олиб ташланиши билан, атамбаевчилар командасига охирги зарба берилиши кутиляпти.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сиёсий элита халқ манфаатини ҳимоячилари бўлиб кўриняпти. Улар халқ ичида яна навбатдаги президентга ишонч пайдо қилиш билан жамиятда ўз салоҳиятларини ошириб олишга уринишяпти. Навбатдаги президент ҳам, ундан кейинги президент ҳам мамлакат ва халқнинг ҳолатини яхшилай олмайди. Чунки сиёсатни президентлар эмас, етакчи гуруҳ вакиллари бошқариб боради. Етакчи гуруҳ эса, президентдан ўз манфаатларини ҳимоя қилиб боришини талаб қилади. Бу капиталистик системанинг табиати бўлиб, давлат ҳамиша етакчи гуруҳнинг (капиталистларнинг) манфаатига хизмат кўрсатиш аппаратига айланиб қолаверади. У, коррупция ёки бошқа жиноятларга қарши курашаётганда ҳам, етакчи гуруҳнинг манфаатига қарши бора олмайди. Чунки етакчи гуруҳ президентдан ёки ҳокимиятдан хафа бўлса, имконияти борича халқ орқали албатта унга зарба беришга ҳаракат қилаверади. Шунинг учун ҳар қандай президент ҳам бу коррупцияга ботиб қолган етакчи гуруҳ билан ҳисоблашишга, унга суяниб бирга фаолият олиб боришга ва унга хизмат қилишга маҳкумдир.

Демак, Қирғизистондаги ислоҳотлар, президентлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг бартараф этилиши билан ҳал бўлиб қолмайди. Балки бошқарув системасининг тубдан ўзгариши билан амалга ошади. Бу эса, оламий куфрга асосланган бошқарув системасини (капиталистик мабдани) таг туби билан ўзгартириш керак деган маънони англатади. Чунки Қирғизистон ҳам халқаро сиёсат исканжасида қолган заиф давлатлар сафида бўлиб, оламий куфр системаси назорати ва андозалари остида сиёсат юргизишга мажбур бўлган мустамлака мамлакатдир. Оламий куфр бошқарув системасига қарши ҳар биримиз ўз мамлакатимиздан туриб, ички сиёсий исён пайдо қила оладиган ягона қувват бўлган исломий мабдаий кураш олиб бориш билангина муваффақият қозона оламиз. Чунки куфр мабдасига қарши Исломни албатта мабда сифатида кўтариб чиқиш ўта аҳамиятлидир. Негаки, ҳар бир очилиб бораётган сиёсий бўшлиқларни исломий мабдаий ҳукмлар билан тўлдириш имкониятларимизни халққа тушунтириб боришимиз зарур. Акс ҳолда, Уммат Исломнинг куфр ўрнини эгаллай олиш қувватини онгли равишда сеза олмайди, демакки, ишонч ҳам билдира олмайди. Уммат жамиятни ўзгартиришдаги асосий қувват эканлигини ҳисобга олсак, унинг ишончи ўта аҳамиятли ва ҳал қилувчи куч деб эътибор қилинади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

Расмий сайт: http://hizb-turkiston.net

Электрот почта: webmaster@hizb-turkiston.net

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here