Россия террорчи ташкилотларнинг ягона рўйхатини тузишга чақирди

339
0

Россия террорчи ташкилотларнинг ягона рўйхатини тузишга чақирди

Россия Давлат думасининг раиси Вячеслав Володин терроризм бўйича умумий позицияни эгаллаш учун дунё бўйлаб террорчилик ташкилотларининг ягона рўйхатини ишлаб чиқишга чақирди. У бу ҳақида Афғонистон, Хитой, Эрон, Покистон, Россия ва Туркия давлатларининг парламент раҳбарлари иштирокида Теҳронда ташкил этилган конференцияда айтиб ўтди.

“Бизнинг олдимизда терроризмнинг моҳияти ҳақида умумий тушунча бўлиши керак ҳамда бизнинг қўлимизда террорчи ташкилотларнинг умумий рўйхати бўлиши керак. Уларнинг фаолиятини аниқлашда иккиланишга асло йўл қўйиш мумкин эмас. Террористларни молиялаштириш манбаларини қуритиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак”, деди Володин.

Россия думаси раисининг даъвосига кўра, Америка Қўшма Штатлари геосиёсий шуҳратпарастлиги билан бу соҳада қўшма саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилмоқда ва «суверен давлатлар ишларига босим ўтказиш ва тўғридан-тўғри аралашиш учун қурол сифатида» террорчилардан фойдаланишни давом эттирмоқда.

Володин америкаликларни экстремизмга қарши кураш ва кураш стандартларини белгилаш билан ўз ҳаракатларини оқлашга ҳаракат қилаётганликда айблади.

“Бу амалиётлар давлатлар муассасаларини вайрон қилиш, жамиятда радикал тўқнашувларни авж олдириш ва рангли инқилобларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу шароитда терроризм кўпроқ авж олади ва халқларга етказаётган зарари ҳам кўпроқ бўлади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги ҳолатлар бунга яхшигина далилдир.”, дея сўзига якун ясади Володин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here