Бишкекда “Дин ва демократия бўйича конструктив мулоқот” йиғлиши бўлиб ўтди

608
0

Бишкекда “Дин ва демократия бўйича конструктив мулоқот” йиғлиши бўлиб ўтди

 Бишкек шаҳрида 13-декабр куни “Дин ва демократия бўйича конструктив мулоқот” лойиҳасининг учинчи йиғилиш бўлиб ўтди.

 Йиғилишдан кўзланган мақсад – одамлар орасида конфессиялараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдир.

 Лойиҳани “International Alert” халқаро ташкилоти ва “Иймон” фонди ҳамкорликда амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида дастлабки йиғилиш ўтган йилнинг декабр ойида, иккинчиси жорий йил май ойида бўлиб ўтган эди.

 Йиғилишда Жогорку Кенеш депутатлари, давлат органлари, диний конфессиялар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда диний олимлар иштирок этишади.

 Туркистон:

Қирғизистон мусулмонлари “Иймон” фондини Ислом дининиинг ҳимоячиси ва уни ривожлантириш учун фидоийлик қиладиган ташкилот сифатида қабул қилишган эди. Фонд ташаббуси билан имомларга степендиялар берила бошланди. Аслида бу фонд нафақат Ислом эътиқоди ёки қадриятларини балки барча дин ёки дунёқарашлар ҳамда секталар ишонган ақидаларнинг ҳам ҳимоячиси ҳисобланади.

 Бу фонднинг иштироки билан араб тилини билган ва диний таълимотга эга барча масжидларнинг имомлари бир қатор атестациядан ўтказилиб, илмонийликка мойил бўлган бошқа имомлар билан алмаштирилди. Бир қанча ижроий ташкилотларда орган ходимлари иштирокида исломий мажлис ва илмий анжуманлар уюштиришди. Мусулмонларнинг бир қисми уларга алданиб, “Иймон” фондини “Исломий қадриятларни ҳимоя қилиш учун ва жамиятимизда динимизнинг салоҳиятини кенгайтириш учун тузилган ташкилот”, деб қабул қила бошлашган эди.

 Лекин биз биламизки, бу ташкилот куфр томонидан иймонларимизга қўйилган тузоқдан ўзга нарса эмас. Бу каби ташкилотларнинг мақсадлари динлараро яқинлик пайдо қилишдир, яъни, Ислом динини либираллаштириш (манфаатли томонга қараб маслашувчанлик) ва динимизга бошқа динлар ҳамда тузумлар таълимотларини олиб кириш орқали уни бузиб юборишдир.

 Худди мана шу ташкилотларни “Ислом тўнини кийиб, уни ўзларига ниқоб қилиб олган ва динимизни бузиш мақсадида Ғарб дунёқарашини мунофиқона бизга тиқиштираётган айғоқчилар”, десак бўлади. Булар динни ривожлантиришни эмас, балки мусулмонларни заиф нуқталарини излаб топиб, уларга ўша жойдан зарба беришни кўзлашади. Мусулмонларни эътиқодларидан чалғитиб, жамиятимизда янги-янги секталар пайдо қилишади ва уларни ошкора ёки зимдан молиявий таъминлаб келишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here