Қирғизистон “инсон ҳуқуқлари” кунини нишонлаши ҳаром

115
0

Қирғизистон “инсон ҳуқуқларикунини нишонлаши ҳаром

 1948-йили 10-декабрда БМТ бош ассамблеяси “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”ни қабул қилган. 1950-йилдан буён бу санани байрам сифатида нишонлаш барча аъзо давлатларга юклаб қўйилган. Шунинг учун ҳам бу кун Қирғизистонда ҳар йили нишонланади ва жорий йил “декларация”нинг 70 йиллик муносабати билан Қирғизистонда алоҳида тадбирлар ўтказилиши тайинланмоқда.

 Аслида, бу ҳуқуқлар декларацияси мажбурий эмаслигига қарамай, ундан ижро этилиши мажбурий бўлган халқаро битимлар келиб чиққан. У битимларнинг бири иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт; иккинчиси эса фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт. Ушбу халқаро мажбуриятларнинг ҳар бир моддасини текшириб чиққан одам буларнинг ҳаммаси “ялтироқ” сўзлар эканлиги ва улар мустамлакачилар манфаатларига хизмат қиладиган қуроллар эканлигини топади. Имкониятимизга мувофиқ, биз улардан баъзи бир мисоллар келтириш билангина кифояланмоқчимиз.

  1. Ўз тақдирини ўзи ҳал этиш ҳуқуқи;

 Уларнинг таърифлашича, бу ҳуқуқ борасида ҳар қандай халқ  ўз давлатининг бошқарув шаклини ўзи аниқлай олади.

 Аммо биз вокеда бунинг бутунлай тескарисини гувохи бўлиб турибмиз. Масалан, Сурия халқи исломий бошқарув тизими бўлган Халифаликка жиддий интилишни бошлаганда, бир тарафдан АҚШ раҳбарлиги остидаги коалиция, иккинчи тарафдан Россия етаклаган тўда тил бириктириб, (ИШИД баҳонасида) халқни қирғинбарот қилди. Натижада, 500 000 зиёд одам ҳалок бўлиб, 5 миллиондан ошиқ одам қочоқларга айланди (бу расмий статистикада қайд қилинганигина).

  1. Адолатли ва қулай шарт-шароитларига эга бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқи

 Бу ҳуқуқ ҳам хорланган халқни овунтирувчи гап бўлиб, аслида эса эзувчи “тузоқ” эканлигини воқелик кўрсатиб турипти. Масалан, Францияда кийим тикувчи соатига 10 евро олади, демакки 8 соатлик ишчи куни учун  80 евро, яъни 6 400 сом топади. Унинг акси ўлароқ, Қирғизистонда кийим тикувчи 8 соатгина дам олиб, 16 соат бўйи ишлаб кунига 2 000 сом топади холос. Шуни адолатли ва қулай шарт-шароитларига эга бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқи деб айтиш мумкинми ахир?

  1. Ижтимоий таъминланиш ҳуқуқи

 Бу дегани муҳтож одамларнинг давлат томонидан пенсия ва нафақалар билан таъминланишидир. Бу ҳуқуқ натижаларини ҳам мисолларда қўриб чиқамиз;

 Масалан, ўша Францияда ўртача пенсия 1 300 евро, яъни 104 минг сомга баробар.  Қирғизистонда эса ўртача пенсия 5 100 сом. Бундан ташқари, Жаҳон банки каби халқаро ташқилотлар қарзлар транши учун бизнинг хуқуматлардан пенсия, пособие, иш ҳаққи ҳажмини пасайтиришни, коммунал хизмат тўловларини эса кўтаришни талаб қилишади. Бунинг устига устак, давлат ичида ҳам улкан ижтимоий фарқ бор. Масалан, экс-президентнинг пенсияси 100 минг сом атрофида бўлса, умрбод тер тўккан деҳқоннинг пенсияси 5 минг сом. Экс-президентга бундай “мукофот” бизнинг хисобимиздан, ҳалқини мустамлакачиларга қул килиб берганлиги учун берилади! Ижтимоий таъминлаш ҳуқуқининг “самараси” мана шудир!

  1. Ҳеч ким қулликда сақланмаслиги ва мажбурий меҳнатга мажбурланмаслиги;

 Расман “қуллик бартараф этилган” деб даъво қилинганига қарамасдан, воқеда қуллик ҳали ҳам мавжуддир. Бунга одам савдоси каби қуллик қўринишларини мисол келтиришимизнинг ўзи кифоядир. Статистикага мурожаат қилсак, жаҳон бўйича бугунги кунда 36 млн одам қуллик ҳолатида яшайди. Ҳар йили 4 млн одам қулликка сотилади. Унинг 90%и Осиё ва Африка давлатларига тегишли. Расмий тақиқланганга қарамай амалда одам савдосидан державалар хўжайинлари бўлмиш йирик капиталистлар манфаатдордир. Шунинг учун ҳам бу жиноий савдо “гуллаб-яшнаб” бормоқда. Айниқса, империалистлар ўзлари келтириб чиқарган маҳаллий урушлар пайтида уларнинг одам савдоси авжига чиқади. Масалан, АҚШ ва Хитойнинг нуфуз талашишлари туфайли келтириб чиқарилган Мьянма урушида юзлаб роҳинжа мусулмонлари бутпарастларга сотиб юборилди.

  1. Этник ва диний озчиликлар хуқуқлари

 Бу “ҳуқуқлар” ҳам империалистларнинг ўзаро нуфуз талашишларига хизмат қилади. Масалан, Россиядаги рус-чечен урушида русларга қарши курашган ҳаракатларни ғарбликлар “озодлик ҳаракатлари” деб номлашди ва “мустақиллик”га эришишга ҳаққи бор озчилик дея сифатлашди. Бунинг акси ўлароқ Россия уларни “сепаратистлар” ва “террорчилар” деб, қирғинбарот қилди. Шунга ўхшаш ҳолат ҳозир Хитойда ҳам кузатилмоқда. АҚШнинг Хитойга қарши “озчиликлар” масаласини ишга солишидан хавфсираб Хитой ҳукумати уйғур, қазоқ ва қирғиз миллатидаги мусулмонларга нисбатан репрессив сиёсатини кўллаб юборди. Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлгани боис, у бундай зулму ситамини ҳеч кимдан тап тортмай амалга ошириб келяпти.

 Эй мусулмонлар, мустамлакачи давлатлар мана шундай халқаро ташкилотлар юклаб кўйган мажбуриятлар воситасида бизнинг устимиздан ҳукмронлик килиб келишмоқда. Аммо, улар бу воситаларини турли хил ниқоблар билан яширишади. Бундай адолатсизликлар боиси гўё ўзимизнинг ялқовлигимизда ё ҳокимларимизнинг ёвузлигида қилиб кўрсатишади. Аслида эса буларнинг ҳақиқий сабаби ўз ўлкамизга тегишли масала бўлмай, балки улар бутун дунё бўйлаб ҳукм сураётган бузуқ тузумнинг “самаралари”дир. Мустамлакачилар бутун жаҳонни халқаро ташкилотлар тузоғи билан ўраб олиб, капитализм системаси остида қонимизни сўриб ётишибди.

 Эй мусулмонлар, ўлкаларимизнинг БМТ каби халқаро ташкилотларга аъзо бўлишлиги, уларнинг мажбуриятларига бош эгишлиги ва улар тайинлаган маросимларни байрам сифатида нишонлашлиги, жумладан инсон ҳуқуқлари кунини белгилаш – буларнинг ҳаммаси ҳаромдир.

 Эй мусулмонлар, нафақат мусулмонларни, балки бутун башариятни капиталистлар зулмидан рошид Халифаликкина озод қила олади. Фақат угина империалистларнинг ўргимчак тузоқларидек халқаро ташкилотларини чилпарчин қилиб, капитализм зулматларидан Ислом адолатига олиб чиқади. Шунинг учун, бутун мусулмонлар бирдамликда Халифалик соясида бирлашиш йўлида фикрий-сиёсий курашга киришингиз!

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Расули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинглар» [8:24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг –Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси Абдулҳакийм

08. 12. 2018.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here