Маттис: Россия яна бир бор АҚШ сайловларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилди

488
0

Маттис: Россия яна бир бор АҚШ сайловларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилди

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Маттис Россиянинг АҚШ Конгресс сайловига таъсир ўтказишга уринганликда айблади. Бу ҳақида «The Hill” газетаси маълум қилди.

Газета АҚШ мудофаа вазирининг Калифорния штатидаги Роналд Реаган кутубхонасида сўзлаган нутқини чоп қилди, унда шундай дейилади: «Ноябр ойида ўтган сайловда (Россия президенти Владимир Путин) яна бир бор сувни лойқалатишга  уриниб кўрди. Биз бу мавзу устида тинимсиз уринаётганига гувоҳ бўлиб келяпмиз».

Бироқ АҚШнинг махсус хизмат вакилларига сайловларга овоз бериш тизимини бузишга уринишнинг ҳеч қандай аломатлари йўқлигини билдришмоқда. Уларнинг таъкидлашича, махсус дастурлар ўрнатиш ва кадрлар тайёрлаш каби аввалги тадбирлар “сездирмай аралашиш”га йўл қўймайди.

Трампнинг 2016 йилда АҚШ президенти этиб сайланишида ҳам Россиянинг қўли борлиги ҳақидаги даъволар мавжуд. Руслар эса бу даъвони рад этиб келишига қарамай, Британия Трампнинг руслар билан алоқасини фош қилди. Бу ҳақида “Ал-Ваъй” журналининг 381 сонида жумладан шундай ёзади: (қисқартирилган ҳолда келтирилди)

АҚШдаги сўнгги (2016 йил ноябр)да бўлиб ўтган президентлик сайлови кампанияси даврида британияликлар Трамп кампаниясини руслар билан боғловчи ипни топиб олишди. Гап шундаки, Британияда чиқадиган «The Guardian» газетасига кўра, Британия ҳукуматига қарашли «GCHQ» разведка агентлиги АҚШ президенти Дональд Трамп гуруҳининг руслар билан алоқада бўлганини биринчи бўлиб фош қилган.

Британияликлар Трамп ва унинг сайлов кампаниясининг Россия (Путин) билан алоқа қилганига ҳамда Россиянинг айни сайловга аралашганига оид далиллар борлигига Америкадаги жамоатчилик фикрини (сиёсий, ахборот ва разведка доираларини) ишонтиришга муваффақ бўлишди. Бунинг ортидан айни мавзу бўйича ҳақиқатни аниқлаш жараёни бошланиб кетди ва оммавий ахборот воситалари, асосан, АҚШ ахборот воситалари Трамп маъмурияти, Оқ уй ва бошқа ердаги унинг яқинлари ҳамда уларга оид барча муносабатлар мавзусидан бўшамай қолди. Трамп ҳатто оммавий ахборот воситаларидан ўзини олиб қочадиган, омма билан боғланишда Твиттердан фойдаланадиган бўлиб қолди!! Конгрессдаги Демократлар Республикачи ҳамкасбларини Трампнинг яқинлари билан рус разведкачилари ўртасидаги алоқалар ва Москванинг АҚШ президентлиги сайловларига аралашуви бўйича терговнинг пайсалга солиниши оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантиришди.

Трамп қудратга келгандан бошлаб Оқ уй ва АҚШ хавфсизлик хизматида тўхтовсиз ишдан бўшатиш ва истеъфо беришлар кузатилмоқда. Бу эса, тергов-суриштирув оқибатида Трамп ва унинг гуруҳи тақдири жиддий хавотир остида қолаётганига очиқ далолат қилади. Чунки руслар билан қилинган яширин алоқалар Трампнинг икки нафар энг яқин ёрдамчиларининг ишдан бўшашига олиб келди. Бундан ташқари, Трампнинг ўзи ишдан бўшатганлар ҳам, унинг сиёсатидаги чалкашлик сабабли ёки бундай сиёсат оқибатларидан қўрқиб истеъфо берганлар ҳам бор. Зотан, айни мавзу борасида журналистик суриштирувлар ва АҚШ тергов хизматларининг тергов-суриштирувлари ҳамон давом этмоқда. 2017 йил март ойида Нью-Йорк Таймс газетаси Трамп муваффақият қозонган сайловга Россиянинг аралашганлиги тўғрисида ўтказилаётган тергов ҳақида бир ҳисобот чоп этди. Ҳисоботга кўра, ўтказилаётган терговда АҚШ Федерал полициясининг «Кремль ўзининг разведка амалиётларини хакер схемалари билан бирлаштирган», деган гапи ҳам ўрин олган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here