Саудия Арабистони АҚШдан 15 млрд долларлик THAAD ракетага қарши тизимини сотиб олиш ҳақида келишув имзолади

237
0

Саудия Арабистони АҚШдан 15 млрд долларлик THAAD ракетага қарши тизимини сотиб олиш ҳақида келишув имзолади

 АҚШ ва Саудия Арабистони Ар-Риёдга 15 миллиард долларлик THAAD ракетага қарши тизимини етказиб бериш ҳақида ҳукуматлараро битим имзолади. Бу ҳақда “Reuters” давлат департаменти вакилига таяниб хабар бермоқда.

 Саудия ҳукумати томонидан имзоланган ҳужжатлар қиролликка Lockheed Martin корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган 44 та старт қурилмалари, 360 та ракета тутиб қолувчилар, 16 та бошқарув пункти ва еттита радарни етказиб бериш шартларини белгилайди.

 Келишувга олди-сотдининг АҚШ томонидан, хусусан, давлат раҳбарлари даражасида, тажовузкорлик билан лоббиланиши фонида эришилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here