Қирол Салмон: Биз “мўътадил Ислом” моделини қабул қиламиз

930
0

Қирол Салмон: Биз “мўътадил Ислом” моделини қабул қиламиз

Саудия Арабистони қироли Салмон Бин Абдулазиз шўро кенгашининг еттинчи сессиясига раҳбарлик қилди. Қироллик мадҳияси билан бошланган йиғилишда Саудия валиаҳди шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳам иштирок этди.

Қирол Салмон ўз нутқида Саудия қироллиги Шариат аҳкомларига боғлиқ ҳолда қолишини таъкидлар экан, айи пайтда “Мўътадил Ислом” ва “динлараро бағрикенглик” қадриятларини қабул қилишини билдирди. Қирол Салмон нутқи давомида ўзининг вориси шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг янги авлод учун ислоҳотлар тайёрлаётганини айтиб ўтди.

Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон валиаҳд этиб тайинланишидан бошлаб Саудияда “мўътадил Ислом” моделига алоҳида эътибор қаратилганлиги кузатила бошлади.

Терроризм ва экстремизмга қарши курашда давом этажагини тилга олган Қирол Салмон Бин Абдулазиз Фаластин масаласини устувор масала деб ҳисоблашда давом эттишини таъкидлаб ўтди.

1930 йилда Нажд минтақасида кенг қулоч ёйган Сауд оиласи Халифалик давлатига қарши чиқиб, инглизларнинг ёрдами билан Саудия Арабистони давлатини ташкил қилган эди. Салмон ибн Абдулазизнинг отаси Абдулазиз Ал-Сауд Саудия қироллигининг асосчисидир.

Туркистон:

Куфр олами Мусулмонларни парчалаб, бир-бирига душман қилиш ва улар орасидан ўзларига тобеларини ажратиб олиш мақсадида турли хил атамарни ўйлаб топишди. Ваҳолангки, Росулуллуоҳ (Соллолҳу алайҳи васаллам) ва Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) даврлари у ёқда турсин, яқин-яқин даврларгача “мўтадил Ислом”, “радикал Ислом”, деган нарса йўқ эди.

“Мўътадил ислом” деганда Ғарбнинг назарида демократик қийматларни қабул қилиш эътиборга олинади.

Американинг «Комментарий» журнали 2008 йилда “Мўътадил исломчилар” устида изланиш олиб борган «American Enterprise» институтининг тадқиқотини нашр қилган эди. Журналнинг ёзишича, тадқиқот “мўътадил Ислом”нинг Ғарб меъёрларига мувофиқ айрим асосий белгиларни келтиради. Тадқиқотга кўра, ушбу белгилар орқали “мўътадил Ислом”га аниқлик киритиш мумкин. Бу белгиларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:

  • Демократияни қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш.
  • Исломий давлат ғоясини рад этиш.
  • Қонунчиликнинг диний бўлмаган манбаларини тан олиш.
  • Шариатни талқин қилиш демократик принципларга тўғри келмайди ва инсон ҳуқуқларини эҳтиром қил­майди, деб ҳисоблаш.
  • (Ғарб талқин қилган) аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилиш.
  • Диний озчиликни ҳурмат қилиш.
  • (Ғарбнинг назарида) террор ҳисобланган нарсага қарши туриш.
  • Ғарб террор деб номлаган харакатлар билан шуғулланмаслик ва унга қулайлик яратмаслик.
  • (Ғарб томонидан белгиланган) барча инсон ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро қонунларни ҳурмат қилиш.
  • Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишда диний чекловлар каби қандайдир бир чекловларга йўл қўймаслик.
  • Исломдан воз кечиб, бошқа динни қабул қилиш ёки умуман динсиз бўлишни инсон ҳуқуқларидан бири деб билиш.
  • Шариатга мувофиқ келадиган жиноий қонунлар ва фуқаролик қонунларнинг татбиқ этилишини рад этиш. Бундай қонунларга риоя қилмаслик ва илмоний қонунлар билан яшашга рағбат қилишни инсон ҳуқуқларидан деб билиш.
  • Ислом ўлкаларида ғайримусулмонлар учун махсус ибодатхоналар қурилишини диний озчиликларнинг ҳуқуқи деб билиш.
  • Конституция диний бўлмаган қоидаларга асосланиши лозим деб билиш.

Мана шулардан кўриниб турибдики, мўътадиллик уларнинг наздида Ислом ҳазоратини Ғарб ҳазоратига мослаштиришдир. Аслида эса, Ислом ягонадир, у турфа хил эмас. Улар айтаётган радикаллик ҳам, мўътадиллик ҳам Исломда йўқ. Шунинг учун Мусулмонлар асло куфрнинг найрангларига учмасликлари ва бу каби сохта атамалга қарши қурашишлари вожибдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here