ЕИ саммити Brexit бўйича келишувни тасдиқлади

498
0
 11月22日、英国と欧州連合(EU)は英離脱後の関係の大枠を定める「政治宣言」の草案で大筋合意した。ブリュッセルで21日撮影(2018年 ロイター/YVES HERMAN)

ЕИ саммити Brexit бўйича келишувни тасдиқлади

 Европа Иттифоқининг 27та давлати ҳукуматлари раҳбарлари якшанба куни Европа Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Буюк Британиянинг иттифоқдан чиқиши бўйича келишувни (Brexit) тасдиқлашди. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск маълум қилди.

 Келишувдан ташқари, Brexit ҳақидаги ҳужжатлар пакетига Бирлашган Қироллик ҳамда Европа Иттифоқининг келгусидаги муносабатлари белгилаб берилган сиёсий декларация ҳам киритилган.

 ЕИнинг музокаралардаги координатори Мишель Барньенинг айтишича, Евроиттифоқ ҳамда Буюк Британия кейинги музокараларни 2019 йилнинг 30 мартидан, яъни Британиянинг ЕИ таркибидан чиқадиган куннинг эртасига бошлаши мумкин бўлади.

 Франция президенти Эммануэл Макрон Британия ташкилот фаолиятида муҳим ўрин тутишда давом этишини айтиб ўтган.

 Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Брюсселдаги саммитда Буюк Британия ЕИни тарк этишини фожиали ҳодиса деб атади.

 “Буюк Британиядек мамлакат Европа Иттифоқини тарк этишини кузатар эканмиз,— буни хурсандчилик билан қаршилаб, нишонлаш керакмас, бу ғамгин ва фожиали лаҳзалардир”,- дея унинг сўзларини келтирган AFP.

 14 ноябр куни Буюк Британия ҳукумати Brexit бўйича келишувни маъқуллаганди. Энди уни Европарламент ва Буюк Британия парламенти тасдиқлаши керак.

 2019 йилнинг 29 мартида Буюк Британия ЕИдан чиқишига расман старт берилади. 21 ой давом этадиган ўтиш даврида Буюк Британия ЕИ ва божхона иттифоқи аъзоси бўлиб қолади, бу Ирландия билан чегарасини очиқ қолдириши эвазига бўлади. Агар томонлар 21 ой ичида – 2020 йилнинг 31 декабригача янги савдо келишувига эриша олишмаса, ўтиш даври муддати узайтирилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here