АҚШ бош штаб раҳбари: Толибон мағлуб бўлмади

834
0

АҚШ бош штаб раҳбари: Толибон мағлуб бўлмади

АҚШнинг Бош штаби бошқармасининг раҳбари генерал Жозеф Дунфорд Канадада ташкил этилган “Ҳалифакс” хавфсизлик форумида сўзлаган нутқида Толибон мағлуб бўлмаганлигини билдирди. Дунфорднинг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракат билан Афғонистондаги урушга чек қўйиб бўлмайди.

“Улар ҳозиргача мағлуб бўлмади. Ўйлайманки, буни айтиш адолатдандир”, деди Толибон ҳақида баёнот берган Дюнфорд.

Дунфордга кўра, АҚШ ва НАТО иттифоқчилари урушни тўхтатишга Толибонни ишонтириш учун ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий босимларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

“Толибон маълум нуқтада биз билан муросага келишга мажбур эканлигини билади, бунга бизнинг ишончимиз комил. Толибонни музокараларга ундаш учун барча босимларни қўллаш муваффақиятнинг калитидир”, деди Дунфорд.

Дюнфорд Толибон билан музокара нуқтасига келиш учун “узоқ йўл” борлигини айтди.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Толибон билан 5 ой ичида тинчлик келишувига эришишга умид қилаётганини билдирди.

“2019 йил 20 апрелда Афғонистондаги маҳаллий сайловларига қадар тинчлик тўғрисида келишувга эришамиз деган умидимиз бор. Бунга алоқадор барча томонлар ва барча афғон гуруҳлари билан учрашяпман. Келишув ва тинчлик учун имконият бор, деб ўйлайман”, деди Халилзад.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here