Путин: Европа ўз қуролли кучларига эга бўлишни хоҳлаши табиий ҳол

538
0

Путин: Европа ўз қуролли кучларига эга бўлишни хоҳлаши табиий ҳол

 Россия президенти Владимир Путин Европанинг ўз армиясига эга бўлиш ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида “Sputnik” хабар қилмоқда.

 “Умумевропа ҳарбий қўшнлари масаласига келсак, бу янги ғоя эмас. Жаноб Макрон айтган ушбу ғояни менга бир неча йил олдин Жак Ширак ҳам айтган эди. Европа – кучли иқтисодий иттифоқ. Улар мустақил, ўзини-ўзи ҳимоя қила оладиган, суверен бўлишни истайди. Бу тушунарли ва табииий ҳол”, – деди Россия президенти RT France телеканалига.

 “Умуман олганда бу ижобий жараён ва дунёда ягона эмас бир неча куч марказларини  мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – деб қўшимча қилди Путин.

 Аввалроқ, Франция президенти Эммануэл Макрон 6 ноябр куни Европа Иттифоқи ўз армиясига эга бўлиши керак деган фикр билдирган эди.

 “Ўз қуролли кучларимизга эга бўлмасак, биз Европани ва европаликларни ҳимоя қила олмаймиз. Бизнинг АҚШдан холи бўлган ўз мустақил армиямиз бўлиши керак. Биз Хитойдан, Россиядан ва ҳатто АҚШдан ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак”, – деган эди Макрон “Europe 1” радиостанцияси эфирида.

 Макрон айтишига қарагандан охирги вақтларда турли кучлар Европа ички демократик жараёнларига ва киберҳудудига аралашишга ҳаракат қилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here