Яҳуд ширкати Ўзбекистонда паррандачилик фабрикасини қуради

Яҳуд ширкати Ўзбекистонда паррандачилик фабрикасини қуради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат бўйлаб “ислоҳотлар” ўтказаётганлиги ҳақида такрор-такрор баёнотлар берилмоқда. Ушбу “ислоҳотлар”дан бири сифатида (Исроил)га оид ширкат Ўзбекистонда паррандачилик фабрикасини ташкил қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида маҳаллий ахборот агентликлари хабар тарқатди.

 Хабарда айтилишича, (Исроил)нинг “Levia Group” номли ширкати Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида паррандачилик фабрикасини ташкил этиш ва минтақани товуқ гўшти билан таъминлашни режалаштирмоқда. Мазкур фабрика йилига 14 минг тонна гўшт етиштириб бериши кўзда тутилган.

Шунингдек маҳаллий матбуот орқали берилган хабарга кўра, (Исроил)дан келган экспертлар фабрика учун таклиф этилаётган жойни ўз кўзлари билан кўриш учун Андижон вилоятига боришган. Ташриф чоғида “Levia Group” вакиллари фабрика қурилишини бошлаш учун белгиланган жойни кўриб чиқиб тасдиқлаганлар ва айни пайтда яҳуд ширкатининг паррандачилик учун қурилиш қилиш лойиҳаси маҳаллий ҳокимият органларига тақдим этилган.

Учрашувдан сўнг Исроилнинг “Levia Group” компанияси Ўзбекистоннинг «Узбекозиқовкатҳолдинг» ширкати билан ҳамкорликда парранда гўштини етиштилиб бериш бўйича ўзаро қўшма корхона ташкил қилиш масаласида шартнома имзоланди. Қурилишнинг дастлабки қиймати 46 миллион долларни ташкил этади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш