Трамп Саудияни АҚШ қуролларини нотўғри ишлатганликда айблади!

Трамп Саудияни АҚШ қуролларини нотўғри ишлатганликда айблади!

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонини Яманда АҚШ қуролларидан нотўғри фойдаланганликда айблади. У Яманда болаларни олиб кетаётган автобусга Араб коалицияси тарафидан берилган ҳаво зарбасини «даҳшатли ҳодиса», деб сифатлади.

“Яманда болаларни олиб кетаётган автобусга қилинган ҳужум даҳшатли ҳодисадир. Бу мени безовта қиладими? Бу етарли даражада кучли таъбир олиш эмас. Улар қуролни қандай ишлатишни билмайдиган кимсалардир”, деди Трамп «Axios» газетасига берган интервьюсида.

Бу Яманда АҚШ қуролини суистеъмол қилиниши ҳақида АҚШ президенти томонидан берилган биринчи айбловдир. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция самолётлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумларида кўп сонли тинч аҳоли вакиллари ўлдирилганлиги туфайли Саудия Арабистонига қурол сотилишига қарши янграган овозларга қарамай, шу вақтгача бундай баёнот берилмаган эди.

 “Қўшма Штатлар Саудия Арабистонига қурол савдоси тўхтатиши мумкинми?”, деган саволга президент Трамп, “Биз Яманда вазиятни яқиндан кузатиб борамиз. Бу жой ҳозирда ер юзида энг даҳшатли жой бўлиб қолди. Мен Саудия Арабистони билан гаплашаман. Қуролларимиз қурол ишлатишни билмайдиган одамлар қўлида тушиб қолишини истамайман”, деб жавоб берди.

Араб коалицияси ўтган август ойида Яман шимолидаги Саада вилоятида болалар автобусига ҳужум қилган эди. Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг маълум қилишича, мазкур ҳужумда аксарияти ёш болалардан иборат 50 киши ҳалок бўлган. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучларининг матбуот котиби полковник Турки ал-Маликий эса мазкур ҳужумни қонуний ҳарбий ҳаракат бўлганлигини ҳамда халқаро инсонпарварлик қонунлари ва тамойилларига мувофиқ амалга оширилганлигини даъво қилган эди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш