Толибон вакиллари Москва музокараларида иштирок этади

548
0

Толибон вакиллари Москва музокараларида иштирок этади

 Москвада 9 ноябр куни Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган маслаҳатлашув бўлиб ўтади. Бу ҳақида Россия ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

 Музокаралар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ҳамда махсус вакиллар даражасида бўлиб ўтади. Тегишли таклифномалар барча иштирокчи мамлакатлар – Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШга юборилди.

 Афғонистон республикаси президенти Ашраф Ғани ушбу мажлисга мамлакатнинг Тинчлик олий кенгаши делегациясини юборишга қарор қилди. Дохада жойлашган сиёсий офиси вакили келиши эълон қилинди.

 Россия томон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш фақат сиёсий йўл билан амалга оширилиши мумкинлигига ва ушбу ишда қўшни мамлакатларнинг ҳамда ҳудудий ҳамкорларнинг фаол иштироки керак бўлишига ишонади.

 Якуни ҳужжат имзолаш – мажлис режасида назарда тутилмаган. Россия томонидан мажлисда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here