Хитой ҳукумати Мусулмон маҳбусларни ички органлари учун ўлдирмоқда

Хитой ҳукумати Мусулмон маҳбусларни ички органлари учун ўлдирмоқда

Хитойликлардан кимгадир инсонинг ички органи керак бўлиб қолса, ўша куни касалхонада ётган ёки қамоқда бўлган мусулмон уйғур маҳбуслардан бири аниқ вафот этади. Доктор Анвар Тоҳти Урумчидаги бир касалхонада жарроҳ сифатида ишлаётган пайтда уйғур маҳбусларининг ички органларини тўплаш билан шахсан ўзи шуғулланганлардан биридир.

 “Epoch Times” газетасига интервью берган эски уйғур жарроҳи Тоҳти Хитойнинг Уйғур минтақасидаги «Сиёсий таълим» лагерларида қамалган уйғурларнинг ички органлари 1995 йилда кучга кирган қарорга кўра, операция йўли билан олинишини, бу органларнинг давлат хазинасига даромад келтириш учун сотилиши анчадан буён Хитой Компартияси тарафидан амалга оширилиб келишини билдирди. Анвар Тоҳти 23 йил олдин ишлаган касалхонада душман сифатида кўрилган уйғур маҳбусларнинг жигар ва буйраклари мажбуран олиниши бош жарроҳнинг буйруғи билан амалга оширилишини ва унинг ўзи ҳам бу вазифани бажаришга мажбур бўлганлигини ҳам айтиб ўтди.

Пекннинг репрессив сиёсати ҳақида гапирган Тоҳти Хитойда Мусулмонларнинг ички органларини сотиш ишларини ҳозир ҳам давом эттираётганига ишончи колмиллигини билдирди. Унга кўра, Хитойда Мусулмонларнинг ички органларини ўғирлаб сотиш оддий иш сифатида кўрилади ва бу узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда.

“Хитой ҳукуматига инсон ички органлари учун талаб келганда ёки ички орган сотиш учун эҳтиёж туғилганда дарҳол ўша кун бир уйғур маҳкуми ўлдирилади ва органлари олиб сотилади”, дейди Доктор Тоҳти.

Ота-онасини зиёрат қилиш учун уйғур минтақасига бориши билан ҳибсга олиниб, етти ой Хитой концлагерида қамалгандан сўнг, Қозоғистон фуқароси бўлганлиги учун Қозоқ ҳукуматининг аралашуви билан озод қилинган 54 ёшли Умар Бекал “Epoch Times” газетасига лагерда кўрганларини айтиб берди.

“Пекин маъмурияти лагерда қамалган маҳбусларни икки гуруҳга ажратади; Биринчиси чет элда қариндошлари борлар. Иккинчиси чет элда қариндошлари йўқлар. Ушбу синфларга кўра, қамоқхона ходимлари маҳбусларнинг ички органларини ўғирлашади. Шу усулда, улар орган сотиш ишларни муаммосиз амалга оширишади. Яъни чет элда қариндошлари бўлмаганларни ички органи учун ўлдиришади” дейди жумладан Бекаил.

Бекаил тирик ҳолда баъзи ички органлари олиб қўйилган Мусулмонларнинг исмларини билишини, аммо уларнинг хавфсизлиги учун исмларини айта олмаслигини билдирди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш