АҚШ Эронга қарши кенг миқёсли санкцияларни эълон қилди

548
0

АҚШ Эронга қарши кенг миқёсли санкцияларни эълон қилди

 АҚШ Молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси 2 ноябр куни Эронга қарши санкциялар матнини эълон қилди. Санкциялар 5 ноябрдан кучга киради. Бу ҳақда “Корреспондент.net” хабар бермоқда.

 Ҳужжат матнига кўра, янги санкциялар АҚШ президенти Дональд Трампнинг 8 майдаги Эрон билан ядро келишувидан чиқиш ҳақидаги қарори изидан кучга кирмоқда.

 Вазирлик қарорига мувофиқ, АҚШ юрисдиксиясида Эрон ҳукумати ва унинг “Ираниан Оил Comпанй” ҳамда “Нафтиран Интертраде Comпанй” энергия компаниялари, шунингдек, Эрон Марказий банки билан боғлиқ бўлган шахслар ва компанияларнинг барча активлари музлатилади.

 Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги Эроннинг 700 та ташкилотини санкциялар рўйхатига киритади. Шу билан бирга, АҚШ Эронни “SWIFT” банклараро тизимидан ўчириб қўйишни хоҳламоқда.

 АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг маълум қилишича, Эронга қарши санкциялар инсонпарварлик юкларига тааллуқли эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here