Абилгазиев: МДҲ доирасида ортиқча савдо тўсиқларини бартараф этиш лозим

Абилгазиев: МДҲ доирасида ортиқча савдо тўсиқларини бартараф этиш лозим

 Қирғизистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида ортиқча савдо тўсиқлари бартараф этилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда 2 ноябр куни Остона шаҳрида, МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилиши давомида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев маълум қилди.

 Абилгазиев мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришнинг асосий воситаси бўлган эркин савдо ҳудуди бўйича шартнома салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

 “Барчамиз биламизки, бу соҳада катта фойдаланилмаган салоҳият мавжуд. Ўзаро савдо учун максимал қулай шарт-шароитлар яратиш тарафдори бўлган қирғиз томони ҳимоя чоралари миқдори бундан кейин қисқариши ҳамда савдода ортиқча тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишни давом эттириш керак, деб ҳисоблайди”, — дея таъкидлаб ўтди Муҳаммадкалий Абилгазиев.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш