НАТО совуқ уруш тугаганидан буён энг йирик ҳарбий машқларини ўтказмоқчи

563
0

НАТО совуқ уруш тугаганидан буён энг йирик ҳарбий машқларини ўтказмоқчи

Европага таҳдидларни бартараф этишга қаратилган машғулотларда ўн минглаб ҳарбийлар иштирок этмоқда.

Машғулотларнинг асосий босқичи Норвегияда 29 октябр куни НАТОга аъзо 29 мамлакат ҳамда уларнинг Финландия ва Швеция каби шериклари иштирокида бошланади.

Машғулотлар икки ҳафта давом этиши режалаштирилган.

“Бугун муҳим кун, чунки бу – НАТОнинг совуқ уруш тугаганидан буён энг йирик ҳарбий машғулоти”,- деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

Ушбу машғулотлар НАТО ва Россия ўртасидаги муносабатлар таранглашиб бораётган бир паллага тўғри келмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here