Капитализм дунёни шу аҳволга солди

677
0

Капитализм дунёни шу аҳволга солди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботида руҳий касалликларнинг хавфи бутун дунё бўйлаб ортиб бораётганлиги эълон қилинди. Ҳисоботда руҳий касалликлар сонининг кўпайиши натижасида жаҳон иқтисодиёти зиммасига тушган харажатлар ҳисоблаб чиқилган ва бунинг олди олиниши учун ҳаракат бошлаш талаб қилинган.

“Вазият жуда оғир, лекин ҳеч бир мамлакат бу масалага етарлича эътибор қаратмаяпти. Одамлардаги ҳеч қандай соғлиқни сақлаш ҳолати руҳий соғликни сақлашчалик эътиборсиз қолдирилган эмас”, дейди Гарвард тиббиёт профессори Викрам Пател.

Мазкур ҳисоботдан, дунё аҳолиси орасида руҳий касаллар сонининг ортиб боришининг асосий сабабчиси, ҳар қандай ишни фойда доирасида амалга оширадиган капитализм тизими эканлигини кўриш мумкин. Ҳисоботга кўра, дунёнинг ҳар бир мамлакатидаги кундан кунга ортиб бораётган руҳий соғлик бузилишининг глобал иқтисодий харажатлари, агар буни тўхтатишга жамоий ҳаракат қилинмаса, 2010 ва 2030 йиллар ўртасида 16 триллион долларга етади.

Психиатрия ва неврология соҳасидаги 28 нафар мутахассис ва ҳимоя гуруҳлари томонидан тайёрланган ҳисоботда руҳий саломатлик борасида дунё бўйлаб ўсиб бораётган инқироз инсонлар, жамиятлар ва бутун иқтисодиёт борасида доимий зарарларга олиб келиши мумкинлигини таъкидланади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тахминига кўра, дунё бўйлаб 300 миллион киши руҳий тушкунлик, 50 миллион киши ақлизайифлик, 23 миллион киши шизофрения (васваса) ва 60 миллион киши руҳий изтироб касаллигига чалинган. Булар расмий маълумотларга таяниб келтирилган рақамлардир. Асл рақамлар эса, бундан бир неча баробар ортиқлиги ҳеч кимга сир эмас.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here