Хитойларга қарши чиққанларни милиция қамоққа олди

657
0

Хитойларга қарши чиққанларни милиция қамоққа олди

  Баткен вилояти Қадамжой туманидаги Шамбесой олтин кони фаолияти атроф муҳитга салбий таъсир кўрсаётганига қарши 23-октябр куни норозилик билдириб чиққан одамларни милиция қўлга олди.

 Мутахассислар ҳисобига кўра Шамбесойда таҳминан 8 тоннага яқин олтин бор. Конда тадқиқот олиб бориш ишлари 2007-йилда бошланиб, 2012-йилда ундан фойдаланиш бўйича лицензия берилган. Айни вақтда кондан фойдаланишга Хитойнинг “Тианди” компанияси рухсат олган. Хитойлик кончиларнинг қазиб олиш ишларида атроф муҳитга жиддий зарар етказаётгани одамларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

 Аммо ҳокимият вакиллар ва куч органлари маҳаллий аҳоли эътирозларига қулоқ солиш ўрнига уларга қарши куч ишлатиб, ҳатто ёш улуғ аёлларни ҳам мажбуран судраб, одамларни куч билан тарқатиб юборди. Куч органлари ўзларини ҳукумат буйруғини бажаряпмиз деб оқлашлари мумкин. Аммо уларнинг вазифаси халқни хорлаш эмас, ҳимоя қилиш эканлигини унитмасликлари зарур.

 Маълумки, Қирғизистоннинг иқтисодий аҳволи жуда қийин вазиятда бўлиб, давлат қарзи ЯИМнинг қарйиб 60 фоизини ташкил қиляпти. Қирғизистоннинг асосий қарзи эса Хитойдан бўлиб, ҳукумат Хитой компанияларига ўз ҳудудида эркин фаолият олиб боришга шароит яратиб беряпти. Хитойнинг бундай босқинчилик сиёсатига қарши ўтган ойда мамлакат келажагига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ мусулмонлар томонидан ижтимоий тармоқларда “Биз Хитой босқинига қаршимиз” деб номланган акция уюштирилган ва бу акция халқ томонидан илиқ кутиб олинган эди.

 Агар шу кетишда бўладиган бўлса яқин келажакда Қирғизистонни давлат сифатида сақланиб қолиши савол остида қолади. Чунки, Хитойга берган қарзларини пул кўринишида эмас, ер ва табиий бойликлар ҳисобига қайтариб олиш манфаатли. Бунга Хитой Тожикистондан қарзи эвазига Тоғли Бадаҳшондаги ерларидан бир қисмини тортиб олгани мисол бўла олади.

 Эй, Қирғизистон халқи! Бу ер, мусулмонлар юрти бўлган бу мамлакат сизу бизлар учун омонат! Биз ўз еримизни Хитой босқинидан сақлаб қолишимиз зарур. Хитой билан келишув тузаётган ҳамда уларга Қирғизистонда эмин-эркин фаолият олиб боришга, экологияни хоҳалангча булғашларига имконият яратиб бераётган ҳукуматдан Хитой билан ҳар қандай алоқаларни узишни талаб қилайлик!

 Инвестиция киритиш баҳонасида хитой ханларини мамлакатимизга кириб келиб ўрнашишларига йўл қўймайлик! Ҳолбуки, инвестиция ётқизиш иқтисодий мустамлака қилиш воситаси бўлиб, Хитойни бизнинг ерларни босиб олиши учун қўллаётган маккарона сиёсатидан бошқа нарса эмас. Агар биз бугун бунга қарши турмасак, эртага кеч бўлади. Яқин келажакда Шарқий Туркистондаги уйғур, қозоқ, қирғиз мусулмонлари бошига тушаётган синов ва балолар бизнинг ҳам бошимизга тушиб қолиши мумкин. Бундан Аллоҳ сақласин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here