АҚШ Ўзбекистонга Россияга қараганда кўпроқ инвестиция киритмоқчи

511
0

АҚШ Ўзбекистонга Россияга қараганда кўпроқ инвестиция киритмоқчи

 АҚШ инвестиция ва савдо соҳасида ҳамкорлик даражасини юқорига кўтариш мақсадида шу йилда янада кўпроқ битимларни бажаришга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм баёнотига асосан “Sputnik” хабар қилмоқда.

 “Кеча сенатор Сафоевдан руслар билан кўпроқ битимлар имзоланганлигини билдик. Биз инвестиция ва савдо даражасини кўтариш мақсадида янада кўпроқ битимларни бажаришимиз мумкинлигини тушундик. Ўзбекистон билан имзоланган меморандумларимиз бу ҳали бошланиши, биз фақат олдинга ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди у.

 Шунингдек, Лэмм бу йил ўзгача бўлганлигини қайд этди ва Ўзбекистон етакчиси томонидан ислоҳотлар борасида олиб бораётган саъй-ҳаракатлар ва АҚШ савдо палатаси вакиллари билан самарали учрашув ўтказганлигига юқори баҳо берди.

 “Ўзбекистон бизнесни яхшилаш мақсадида кўплаб тўсиқ ва босимларни олиб ташлади. Бу қийин вазифа бажарилди. Бу бизга катта ишонч беради”, – деди Кэролин Лэмм.

 Шунингдек, у Ўзбекистон президенти Америка савдо палатасининг барча аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятлари ҳақида айтиб ўтди.

 1998-2017 йиллар давомида Ўзбекистон иқтисодиётига АҚШ инвестиция ва кредитларининг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Туркистон:

АҚШ билан Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатлари Ўзбекистонда тўқнашди.

Россия АЭС қуриб бериш ҳамда ўзининг ички бозорларини Ўзбекистон маҳсулотларига очиб беришни ваъда қилиш билан Ўзбекистон режимини ўзига тортмоқчи бўлди. АҚШ эса катта молиявий кредитлар ва инвестиция олиб кириш билан Ўзбекистонни ўзига ром қилмоқчи бўляпти. Ўзбекистон бу икки катта давлат ўртасида талашда қолди. Лекин Ўзбекистонга таклиф қилинаётган бу икки томонлама манфаатлар, аслида ўзбекистон хавфсизлиги учун хатарли ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Чунки АҚШ ҳам, Россия ҳам, Ўзбекистон билан фақат иқтисодий манфаатлар учунгана алоқа ўрнатишмоқчи эмас. Балки уларнинг ҳар бирининг бу минтақада ўз манфаатлари бўлиб, бирининг манфаати иккинчисиникига тўғри келмайди. Бу эса Ўзбекистонда халқаро сиёсатга таъсир этувчи давлатлар ўрталаридаги тўқнашув кутилаётганидан дарак беради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here