Саудия АҚШ ҳисобига 100 миллион доллар ўтказди

782
0
Saudi Arabia's King Salman bin Abdulaziz Al Saud meets with U.S. Secretary of State Mike Pompeo in Riyadh, Saudi Arabia, October 16, 2018. REUTERS/Leah Millis/Pool

Саудия АҚШ ҳисобига 100 миллион доллар ўтказди

Жамол Кошикчи масаласини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонига борган АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео, атиги 15 дақиқа суҳбатдан сўнг Саудиядан ЙПГ (Сурия демократик кучлари) учун 100 миллион доллар ундирди.

Маълумки, Саудиянинг Туркиядаги консуллигига кириб қайтиб чиқмаган саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг тақдири дунёнинг далзарб мавзусига айлантирилмоқда. Қошиқчи масаласида турли реакциялар туфайли қийин аҳволда қолган Саудия ҳукумати, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео айни масалани муҳокама қилиш учун Риёзга келганида ЙПГ/ПКК террорчи ташкилоти учун АҚШга 100 миллион доллар берди.

Нью Йорк Таймес газетасининг хабарига кўра, Риёз маъмурияти Сурияда ИШИДдан тортиб олинган минтақалар учун беришни ваъда қилган 100 миллион долларлик ёрдамни АҚШ ҳукуматига оид ҳисоб рақамларга ётқизган.

Трамп маъмурияти мазкур молиявий кўмакни узоқ вақтдан буён талаб қилиб келаётган бўлсада, бироқ, Саудиянинг бу маблағни АҚШга топшириши айнан журналист Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Саудия Консуллигида йўқолиб қолшига доир Помпеонинг сафарига тўғри келиши диққатга сазовордир.

“Бу аниқ тасодиф эмас” дейди Сурия сиёсатига раҳбарлик қилган, аммо номини ошкор қилишни истамаган АҚШ масъули Ню-Ёрк Таймс газетасига берган интервьюсида.

Риёз бундан аввал ҳам 100 миллион доллар беран эди. Саудия Арабистони давлат вазири Самир ал-Шабхон 2017 йилнинг октябр ойида АҚШлик расмийлар билан ЙПГ/ПКК эгаллаб олган Раққа шаҳрининг Айн-Иса минтақаси ва айрим қишлоқларига ташриф буюрган эди. Ташрифдан кейин Риёз маъмурияти АҚШ ва ЙПГ/ПКК ҳужумларида деярли бутунлай йўқ қилинган Раққани қайта қуриш учун 100 миллион доллар ёрдам кўрсатган эди.

Помпеонинг Саудия сафари ортидан АҚШ президенти Доналд Трамп телевизион каналларнинг бирида Қошиқчи масаласига доир саволга жавоб берар экан, Саудия Арабистонидан узоқлашиш нияти йўқлигини билдирди.

Трампнинг таъкидлашича, терроризмга (Исломга) қарши курашда АҚШнинг Саудия Арабистонига эҳтиёжи бор.

“Саудия Арабистони бизнинг Яқин Шарқдаги муҳим иттифоқдошимиз бўлиб қолади”, деди Трамп.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here