Афғонистон бўйича “Москва формати”даги учрашувга томонлар розилиги олинди

583
0

Афғонистон бўйича “Москва формати”даги учрашувга томонлар розилиги олинди

 Афғонистон бўйича “Москва формати”даги учрашувда барча томонлар иштирок этишади, улар ўз розилигини билдирди, деб хабар тарқатди РИА “Новости”.

 Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, РФ ТИВнинг Осиё бўйича иккинчи департаменти раҳбари Замир Кабулов маълум қилди.

 “Барча томонлар ўз иштирокини тасдиқладилар. Учрашув санасини эҳтимол, шу ҳафтада эълон қиламиз. Толиблар ва афғон ҳукумати москва форматидаги, яна бошқа 10 нафар бошқа иштирокчилар бўладиган йиғилишда иштирок этишмоқда”, – деган Кабулов.

 Маълумки, Афғонистондаги икки гуруҳ ўртасидаги можарони ҳал этишга қаратилган “Москва формати”даги учрашув 4 сентябрда бўлиб ўтиши керак эди, аммо Қобул илтимосига кўра, бу сана кейинга сурилганди.

 Ҳозирда Россия ва Афғонистон ТИВлари янги санани белгилаш ҳамда бўлғуси учрашув деталлари борасида келишишмоқда. РФ БМТдаги доимий вакили Василий Небензя, Россия Москвада ўтказиладиган музокараларга АҚШ ҳам қўшилишини кутаётганини айтди. Кабулов РИА “Новости”га берган интервьюсида “Толибон” ҳаракати вакиллари аввалгидек ушбу учрашувда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here