Путин хорижлик шахсларни Россияга киришдан ман қилувчи қарорни тасдиқлади

Путин хорижлик шахсларни Россияга киришдан ман қилувчи қарорни тасдиқлади

Чет эл фуқароларининг Россия федерациясига кириши аввалгига қараганда яна ҳам қийинлашди. Ҳуқуқий ахборот расмий веб-сайти тарқатган хабарга кўра, Россия Президенти Владимир Путин терроризм ва экстремизмга боғлиқ фаолиятларга алоқадорликда гумон қилинган хорижлик шахсларнинг Россия Федерациясига кириб келишини тақиқловчи қонунни имзолади.

Янги қонунга кўра, Россияга келаётган чет эллик шахслар, агар Россияда қора рўйхатга киритилган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган ёки Россия ҳудудида тан олинмаган ташкилотларга қўшилган, деб гумон қилинса, ундай шахслар учун Россия ҳудудига киришга рухсат берилмайди. Шу билан бир қаторда Россия ҳудудида юриши исталмаган шахслар рўйхатида номи мавжуд бўлган чет элликликлар ҳам Россия ҳудудига киришдан маҳрум қилинади.

Шунингдек мазкур қонун ҳар қандай чет эллик шахснинг Россия ҳудудидан чиқиб кетишини олдини олишга ҳам имкон беради. Яъни терроризмни молиялаштиришга қарши кураш олиб бориш билан шуғулланаётган Россиянинг вазирликлари ўртасидаги қўшма мувофиқлаштириш ҳайъати шундай қарор қабул қилган тақдирда ҳар қандай чет эллик шахснинг Россиядан чиқиб кетиши ман қилинади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш