АҚШ махсус вакили “Толибон” билан Афғонистондан аскарларни чиқариш масаласини муҳокама қилди

530
0

АҚШ махсус вакили “Толибон” билан Афғонистондан аскарларни чиқариш масаласини муҳокама қилди

 АҚШ махсус вакили “Толибон” ҳаракати аъзолари билан Қатарда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондан чет эл ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилди. Бу ҳақида “Sputnik” хабар қилмоқда.

Сал олдинроқ АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Дохада “Толибон” ҳаракати аъзолари билан учрашув ўтказгани хабар қилинган эди.

 Ҳаракат баёнотида “оккупация” ниҳоясига етгани ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилингани айтилган.

 Таъкидланишича, томонлар келажакда янги учрашувлар ўтказишга келишиб олган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистонда ҳукумат кучлари ва мамлакатнинг 50%ни назорат қилаётган “Толибон” ҳаракати ўртасида кураш кетмоқда. Россия айни вақтда Афғонистон бўйича Москва форматида учрашув чақириш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда. Таклифномалар 12та томонга, шу жумладан, Дохадаги “Толибон” сиёсий офисига ҳам юборилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here