Новости: Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳаракати “Халифалик давлати”, номли ягона давлат тиклашга асосланган

86
0

Новости: Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳаракати “Халифалик давлати”, номли ягона давлат тиклашга асосланган

Россиянинг Татаристон республикада Ҳизб ут-Таҳрир Исломий партиясининг раҳбари Россия федерал хавфсизлик хизмати тарафидан “террорчи” сифатида ҳибсга олинди. Бу ҳақида давлат хавфсизлик хизматига қарашли ахборот маркази хабар тарқатди.

Ахборот марказининг маълум қилишича, Ҳизб ут-Таҳрир раҳбари ва унинг шерикларини ҳибсга олиш жараёнида Россия ички ишлар вазирлиги ва Россия миллий гвардиясига тобе федерал кучлар иштирок этган.

Россия хавфсизлик ходимлари, улардан бирининг уйига бостириб кирганда катта миқдорда Россияда таъқиқланган материаллар ва Ҳизбга қарашли китоблар билан бир қаторда алоқа воситалари ҳам топилганлигини маълум қилди.

Ҳизб ут-Таҳрир Исломий сиёсий уюшма бўлиб, 50дан ортиқ давлатда фаолият олиб боради. Росулуллоҳ с.а.в.нинг тариқатидан оғишмаганлиги сабабли ҳали бирор маротаба моддий куч ишлатгани кузатилмаган. Шунинг учун ўзларини демократик давлат деб даъво қиладиган давлатлар уни террорчи ташкилот рўйхатига киритишга йўл топа олишган эмас. Шундай бўлишига қарамай, Россия ва Ўзбекистон каби давлатлар унга кўр-кўрона террорчи ташкилот дея бўҳтон қилишдан ор қилишмайди.

Новости” ахборот агентлиги ўз хабарида, бир тарафдан Ҳизб ут-Таҳрир Исломий уюшмасини “Ҳуқуқий ҳокимиятга қарши давлат тўнтаришини ташкил этишга интилади ва ўз мақсадларига эришиш учун терроризмдан фойдаланишга имкон беради” дея террорчиликка нисбат берар экан, бошқа бир тарафдан унинг ҳаракатлари бошқа давлатлардаги ҳаракатлари билан бир хил эканлигини тан олди.

“Дастлабки терговлар шуни кўрсатадики, қўлга олинган шахслар Россия ичкарисида мамлакат конституциясига зид ҳаракат олиб бориш учун Ҳизб ут-Таҳрирнинг бошқа мамлакатларда фаолият қилаётган раҳбарлари билан мувофиқ тарзда иш олиб боришган. Ҳизб ут-Таҳрирнинг ҳаракати бир неча мамлакатлар ва минтақаларни ўз ичига оладиган “Оламий Халифалик давлати”, деб аталмиш ягона диний бир давлат ташкил этишга асосланган”, дейилади “Новости” хабарида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here