Биродаримиз Бекенч Туркманистон режими қўлида шаҳид бўлди!

Биродаримиз Бекенч Туркманистон режими қўлида шаҳид бўлди!

Дунёнинг ғарбу шарқидаги мустамлакачи давлатлар Ислом ва мусулмонларга қарши курашни тўхтатмаяпти. Айниқса, бу курашда АҚШ, Британия ва Франция қатор жиноятларни содир этаётгани барчага маълум. Руслар ҳам улар билан бу борада бас бойлашмоқда. Масалан, Россия ташқи ишлар вазири Лавров 2018 йил 28 сентябрда БМТ саммитида қилган нутқида Россиянинг Сурияда Халифалик давлати барпо этилишини олдини олишга муваффақ бўлгани билан мақтаниб, Халифаликни «ҳалокатли сценарий», деб атади. (Русиял Явм, таржимаси). Мусулмон юртлари ҳукмдорлари ҳам Москва ва Ғарбдаги мустамлакачи хўжайинларига бўлган ихлосларини исботлаш учун зўр бериб ҳаракат қилишмоқда. Даъватни етказаётган ва ўз динларига молу жонларини фидо қилаётган мусулмон фарзандларига қарши ваҳшиёна кампания олиб бораётганлардан бири Туркманистон режимидир.

2018 йил 28 сентябрда «Централ Азия» ахборот агентлиги сайти «Туркманистон режими шариат татбиқ этилишини талаб қилаётган мусулмонларни таъқиб қилмоқда!» сарлавҳали мақола чоп этди. Сайтда режим жаллодларининг Аннаев Бекенч Хидировични жорий йил 17 август куни ўғирлаб кетишгани, эртасига, 2018 йил 28 августда эса, унинг жасади топилгани айтилади…

Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси, Бошқирдистон университетини битирган тақволи покиза биродаримиз Бекенчнинг ота-онаси яккаю-ёлғиз ўғилларини уйлаш учун жорий йилнинг 24-сентябрига тўй белгилаб қўйишган эди. Унинг жасади топилганда бошига қаттиқ жароҳат етказилгани… бир қўли синдирилгани… баданида қаттиқ қийноқ излари борлиги, билакларида кишан изи қолганлиги… яққол кўриниб турганди!

Аллоҳ изни ила, шаҳид бўлган Бекенчдан олдин режим жаллодлари Ҳизб ут-Таҳрирнинг яна икки аъзоси, Бошқирдистон университетини тамомлаган Казаков Вепа билан Отакелди Нурмуродларни ҳам ҳибсга олиб, ҳар бирини беш йиллик қаттиқ тартибли, ўн саккиз йиллик умумий тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилишган эди.

Узоғу яқиндаги, ҳар бир инсон шуни билиб қўйсинки, Аллоҳ Таоло ушбу динни ғолиб қилгунча ёки шу йўлда ҳалок бўлгунимизга қадар асло тиз чўкмаймиз.

Аллоҳим, Ўз дининг учун амалларимизни қабул айлаб, биздан рози бўл. Эй Парвардигор, сабримизни зиёда қил, Сенинг ва дининг душманлари устидан бизга нусрат бер ва биродаримизни раҳмат қил, уни анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қилгин. Улар билан ҳамроҳ бўлиш нақадар улуғ бахт! Бизга ҳам улар билан бирга Пайғамбаримиз ﷺнинг Ҳавзи Кавсарларидан ичишни насиб айла!

Биз Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аъзолари шаҳид биродаримизнинг аҳли-оиласи, аҳбоблари, яқинларига ва бутун Ислом Умматига ўзимизнинг қайноқ таъзиямизни изҳор этамиз.

Аллоҳим, шаҳидимиз ота-онаси, аҳли-оиласи ва яқинларига сабри жамил ва тасалли бер, Ўз лутфинг ила, таъзияларини чиройли қил.

Аллоҳим, биз учун ҳақ ваъдангни, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни рўёбга чиқар.

 إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ 

«Биз пайғамбарларимизга ва имон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам албатта нусрат берурмиз» [Ғофир 51]

 

Усмон Баххош

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш