Ҳиндистон президенти расмий сафар билан Тожикистонга келди

626
0

Ҳиндистон президенти расмий сафар билан Тожикистонга келди

Ҳиндистон президенти Шри Рам Натха Ковинд расмий сафар билан Тожикистонга келди.  Уни шахсан Эмомалий Раҳмоннинг ўзи кутиб олди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда раҳбарлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олишди. Ҳинд томони Тожикистонга 20 миллион долларлик молиявий кўмак беришга ваъда қилди.

Ташриф рўзномасида қайд этилишича, икки ҳукумат вакиллари ўртасида фазовий технология тараққиёти, ёшлар таълим тарбиясига оид программалар, сайёҳлик, боғдорчилик ва  зироатга доир мавзулар ҳақида ҳам музокаралар бўлиб ўтган. Натижада ҳамкорликка доир 10 ҳажжат  имзоланган.

Эмомалий Раҳмон суҳбат якунида шундай деди: “Биз Ҳиндистон билан тоғ саноати, хусусан металл ва минералларни қайта ишлаб чиқиш борасида, шу жумладан сурма, симоб ва қимматбаҳо тошлар, безак тошлари ва жавоҳирлар хусусида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”.

Туркистон:

Кинофилм саҳна кўринишидан бирида бўлгани каби, Эмомалий Раҳмон кўчадан келган ҳар бир кутилмаган “меҳмонга”, “олаверинг, олаверинг!” дея, бир қарасанг экинзорларни, бир қарасанг катта иншоотларни, ҳатто Помир (Бадахшондаги) қимматбаҳо тош-маъдан конларини тақдим этаверади. Агар танг ҳолатга келиб қолса, дарҳол ўзи касод ҳолда турган давлат бюджети ҳисобидан катта маблағ сарфлаб, расмий ва норасмий сафарга отланади. Бундан 2 кун олдин Японияга сафар қилди, аммо қуруқ қўл билан, умидсизланиб қайтиб келди.

Бу яроқсиз куфр системаси инсоният бошига фақат бахтсизлик келтиради, чунки унинг асоси ботилдир! Афсуски ҳукумат раҳбарлари тиш тирноғи билан мансаб курсисига ёпишиб олиб, ўзи бошдан оёқ зулматдан иборат бўлган системадан ёруғлик қидирмоқдалар.

Юқоридаги ҳакморлик тўғрисидаги шартномалар замирида улкан ғаразли ниятлар  яширин.  Бу дегани сурма, симоб, қимматбаҳо тошлар ва жавоҳирлар бошқа юртга арзимас қарз эвазига бериладиган бўлди. Тожикистон  аллақачон оч бўрилар ташланадиган емишга айланиб қолган. Россия, Хитой ва АҚШ мустамлакаси етмагандай, энди Ҳинд ҳам Тожикистондаги захираларга, маъданларга кўз олайтирмоқда. Бюджетини танг ҳолатга олиб келган тожик ҳукумати, тўрт тарафдан нажот излашдан бошқа чора тополмаяпти.

Тожик  ҳукумати , худбин элита, ўз нафси йўлида нафақат фуқароларини, балки ўзини ҳам тубанлик жарига улоқтирмоқда.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here