Афғонистондаги уруш Трамп даврида янада кучайди

Афғонистондаги уруш Трамп даврида янада кучайди

 2014 йилда АҚШ ва Афғонистон томонидан имзоланган хавфсизлик тўғрисидаги келишувга қарамай, Дональд Трамп ҳокимият тепасига келганидан сўнг, бу мамлакатдаги можаро янада кескинлашди, деб ёзмоқда “Анадолу”.

 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда содир этилган терактлар ортидан Америка Қўшма Штатлари Афғонистонга ўз қўшинларини жўнатди.

 Бугунги кунга келиб, Афғонистондаги операция АҚШга бир триллион доллардан ошиқроқ пулга тушди.

 2014 йилда (Барак Обаманинг президентлик даврида) Кобул ва Вашингтон хавфсизлик тўғрисидаги келишувни имзолади, унга мувофиқ Афғонистонда 10 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи қолиши мумкин эди.

 Бироқ, шунга қарамай, Дональд Трамп ҳукумат тепасига келганидан сўнг, Афғонистондаги можаро янада кескинлашди.

БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича миссияси (UNAMA) ҳисоботига кўра, бу мамлакатда ҳарбий қурбонлар билан бирга, оддий фуқаролар орасида ҳам ўлим ҳолатлари ортиб бормоқда.

 2018 йил январ-июн ойларида Афғонистонда 1692 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, бу сўнгги 10 йилдаги кўрсаткичдан бир неча баравар юқори, дейилади ҳисоботда.

 АҚШнинг Афғонистондаги “Қатъий қўллаб-қувватлов” (Resolute Support) миссияси матбуот котиби Кнут Петерснинг “Анадолу” агентлигига айтишича, бугунги кунда Афғонистоннинг тақдири 41 мамлакат учун муҳим.

 “Бу мамлакатларнинг барчаси Афғонистон хориждан келган террорчилар ўзларини хавфсиз ҳис этадиган жойга айланишига йўл қўймасликка қаратилган”, — дея таъкидлаб ўтди матбуот котиби.

 АҚШ Афғонистонга бостириб кирганидан буён орадан 17 йил ўтди, бироқ вазият барқарорлашишига ҳеч қандай умид йўқ. Ўтган йиллар давомида Афғонистонда 217 минг киши — ҳарбийлар ва оддий фуқаролар ҳалок бўлди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш