Трамп Терроризмга (Исломга) қарши кураш бўйича янги стратегияни тасдиқлади

549
0

Трамп Терроризмга (Исломга) қарши кураш бўйича янги стратегияни тасдиқлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйнинг терроризмга (Исломга) қарши кураш бўйича янги миллий стратегиясини тасдиқлади. Трампнинг таъкидлашича, унинг етакчилигида АҚШ маъмурияти терроризмга (Исломга) қарши курашни анча кучайтирган.

 Трампнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳам АҚШнинг янги стратегияси бўйича Оқ уйда матбуот анжумани ўтказди. Анжуманда Болтон АҚШ қаршисида турган асосий хатар Ислом эканлигини очиқ баён қилди.

 “Исломий экстремистик, террористик гуруҳлар АҚШга ва унинг ташқарисидаги манфаатларига таҳдид солмоқда”, деб таъкидлади Болтон анжуманида чоғида.

“Қаршимизда турган терроризм ғоясини биламиз ва президентимиз ҳам биз дуч келаётган мафкуравий хавф-хатарни англамай, терроризм билан кураша олмаслигимизни билиб турибди”, дея қўшимча қилди Болтон.

Болтон Қўшма Штатлар хавф деб ҳисоблаган мафкурани изоҳлар экан, “Биз барча хавф-хатарларни ўз ичига олган мафкурага қараймиз. Биз фақат сунний мафкурага эмас, балки 1979 йил Эрон Ислом инқилобидан таъсирланган мафкурага ҳам қараймиз”, дея урғу берди.

Болтон сўзини шундай давом эттирди: “Янги стратегия олдингиларига қараганда кенгроқ бўлади ва Америка Қўшма Штатлари олдида турган терроризмга қарши кураш учун ҳарбий ва ноҳарбий воситаларни жамлайди”, “Вашингтон терроризмга қарши курашга нисбатан хорижий ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилади ва уларни «бу юкни тақсимлаб олиш»га ундайди”.

АҚШнинг терроризмга қарши кураш бўйча энг сўнгги миллий стратегияси 2011 йилда собиқ президент Барак Обама даврида тайёрланган эди. Трамп тасдиқлаган ҳисоботда эса, хусусан, олтита моддага эътибор қаратилган. Улар: Террорчиларнинг ғоявий манбаларини аниқлаш, террорчиларни уларга кўмак бераётган манбадан узоқлаштириш, АҚШнинг терроризмга қарши кураш воситаларини модернизациялаш, Америка инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва ривожланишини таъминлаш, радикаллашувнинг олдини олиш ва террорчи гуруҳларга қўшилишга тўсқинлик қилиш, халқаро ҳамкорлар билан терроризмга қарши курашда муштарак нуқталарни кўпайтиришдан иборатдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here