Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф буюради

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 2018 йилнинг 8-9 октябр кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Бу ҳақида “Sputnik” президент матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.

 Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 Олий даражадаги “Ўзбекистон — Франция” музокаралари кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

 “Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро, жумладан, иқтисодиёт ва молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, ташқи сиёсат маҳкамалари  ўртасидаги ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган”, — дейилган хабарда.

 Шунингдек, Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш