Трампнинг “Соғин сигир” назарияси “иш” бермоқдами?

666
0

Трампнинг “Соғин сигир” назарияси “иш” бермоқдами?

АҚШ президенти Доналд Трамп Америка Саудияни ҳимоя қилаётганлигини ва бунинг эвазига ҳеч нарса ололмаётганилини даъво қилди. Унинг таъкидлашича, бу ҳақида у Саудия қироли Салмон бин Абдулазизга очиқ айтган.

“Мен Саудия Арабистонини яхши кўраман. Бугун эрталаб қирол Салмон билан узоқ суҳбатлашдик. Мен унга сенинг триллионлаган долларларинг бор. Агар мамлакат ҳужумга учраса, нималар бўлишини ёлғиз Худо билади, дедим”, деди Трамп Виржиния штатида сўзлаган нутқида.

Трамп яна шундай деди: “Мен унга, Эй қирол, сен эҳтимол ўз самолётингни ҳам сақлаб қола олмаслигинг мумкин, чунки Саудия Арабистони ҳужумга учрайди. Лекин сенинг хавфсизлигинг бизга боғлиқ, аммо биз бунинг эвазига олишимиз керак бўлган ҳаққимизни ололмаяпмиз, дедим”.

“Биз уларнинг қўшинларини қўллаб-қувватлаяпмиз. Шундай савол туғилади: Нима учун бу бой мамлакатларнинг қўшинларини қўллаб-қувватлаяпмиз? Мушкул вазиятга яшаётган мамлакатларга ёрдам таклиф қилинса, бу бошқа гап. Лекин биз Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея каби бой давлатларнинг қўшинларини нега қўллаб қувватлаяпмиз? Чунки улар тўлаб қўйишяпти. Муаммо, ҳеч ким олдин буни талаб қилмаганлигида” дея қўшимча қилди у.

Трамп Ўша куннинг ўзида Миссисипи штатидаги митингда агар АҚШнинг қўллаб-қувватлови бўлмаса, Саудия Арабистони қироли Салмон икки ҳафта ҳам иқтидорда туришга дош бера олмаслигини олға сурди.

“Саудия Арабистонини Биз ҳимоя қилмоқдамиз. Улар бой эканини айтишингиз мумкин, мен қирол Салмонни яхши кўраман. Аммо Салмонга, сизни биз ҳимоя қиляпмиз. Биз бўлмасак, сиз у ерда (тахтингизда) икки ҳафта ҳам тура олмайсиз. Шунинг учун ҳарбий харажатлар учун бизга пул тўлашингиз керак, дедим”, дея қайд этди Трамп.

АҚШ президенти ушбу баёнотлардан бир неча кун олдин Риёзни ҳарбий харажатларни оширишга чақирган эди.

Туркистон:

Саудия раҳбарлари, бошқа мусулмон ўлкаларининг раҳбарлари сингари Аллоҳнинг

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

“Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар.” деган оятига ишонишмади. Энди уларни ҳорлаш ошкор ва намоишкорона олиб бориляпти! Куфр ўз ғалабаси билан ғурурланиб дунёга жар соляпти! Уларнинг ғалабаси шундаки, Мусулмон ўлкалардаги мамлакатлар бир биридан ёки мусулмон жамоалардан хавотирланиб, кофирдан ҳимоя сўрашмоқда. Энди шу ҳимоя учун кофирларга ҳақ тўлайдиган бўлишди! Бу ҳолат куфр оламининг ғалабаси, Ислом ва Мусулмонларнинг ҳорланиши сифатида баҳоланади.

Трамп ўзига юклатилган оламий системага ўзгартириш киритиш миссиясини олиб боряпти. АҚШ учун дунё етакчилигини талашувчи мамлакат деярли қолмади. Шунинг учун у энди дунё етакчилигини ўз қўлида сақлаб туриш учун зиммасига олган молиявий мажбуриятларидан бирин-кетин бош тортиб боряпти. Энди, ҳатто зайиф давлатларни сунъий пайдо қилинган хавф хатарлардан ҳимоя қилаётгани учун ҳам улардан ҳақ талаб қила бошлади. Бу талаб, уруш бўлаётган ҳолатда қўйилган таклиф бўлганида, ҳарбий иттифоқчи, ёрдамчи ёки ҳамкор деб ифодаланиши мумкин бўлар эди. Лекин тинчлик ҳолатида фовқулодда бўлиши мумкин бўлган, аммо ҳозирда йўқ ҳарбий таҳдид учун ҳақ талаб қилишни фақат тўновчилик, зўровончилик (халқаро рекет) деб изоҳлаш мумкин. Чунки дунёнинг ҳар бир жойида турган АҚШнинг ҳарбий базалари, фақат ўзининг манфаатлари, оламий етакчилигининг кафолати учун хизмат қилади. Шу мақсадда турган ҳарбий базалари учун у ўша мамлакатларга молиявий ва бошқа моддий ёрдам кўрсатиб келар эди. Сунъий хавф хатарлар эса, мамлакатга куфр базаларини жойлаштиришга рухсат берган хоин ҳокимларни фуқороларидан ҳимоя қилиш учун олиб борилган матбуот пиярлари эди. Энди Трамп ҳокимларга “ўзларингни ўзинглар ҳимоя қилиб олинглар” демоқчи бўляпти. Демак АҚШ бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here