Россия Сурияга С-300 мудофаа тизимини етказиб берди

540
0

Россия Сурияга С-300 мудофаа тизимини етказиб берди

 Россия, ўз ваъдасига мувофиқ, С-300 мудофаа тизимини Сурияга етказиб берди, деб хабар қилмоқда “Звезда” телеканали.

 “Биз кеча тўртта С-300 тизимини Сурия ҳудудига етказиб бердик. Улар барча керакли блокларни ҳамда қўшимча радиоэлектрон блокларни ўз ичига олган”, – деди Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинга берган ҳисоботида.

 “Звезда” телеканали томонидан намойиш қилинган видеолавҳада Ан-124 самолётлари Хмеймим аэродромида С-300 мажмуаларини тушираётгани кўрсатилган.

Хабарда айтилишига кўра, 20 октябрга қадар С-300 мажмуалари жанговар навбатчиликка шай бўлади. Улар ўрнатилганидан сўнг Сурия ўз ҳудудига яқин бўлган 200 км масофани назорат қилиш имконига эга бўлади.

 Маълумки, 17 сентябр куни (Исроил) ҳаво кучларининг Сурия ҳудудига амалга оширилган ҳужуми вақтида Россиянинг разведкачи самолёти уриб туширилган ва 15 нафар ҳарбийлари қурбон бўлган эди. Шундан сўнг Россия ҳукумати Сурияга замонавий ҳаво мудофаа воситаларини етказиб бериши ҳақида эълон қилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here