АҚШ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этди

652
0

АҚШ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 73 мажлисида қилган нутқида Қўшма Штатлар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этганлигини эълон қилди. Трампнинг таъкидлашича, бундан сўнг дунёдаги барча мамлакатлар ўз ўлкаларини ўзлари ҳимоя қилиши лозим.

“Ўтган 20 йил ичида биз 13 триллион савдо камомадига дуч келдик. Энди яна жабр кўриб қолаверишимизга йўл қўймаймиз. Бундан буёғига бойликларимизни талон-тарож қилинишига асло йўл қўймаймиз. АҚШ Хитой маҳсулотларига 200 миллиард доллар қўшимча солиқ жорий қилди. Қадрли ҳамкасбим президент Си Цзиньпинга бўлган ҳурматим чексиз, аммо савдо масаласи бошқа. Менинг қоидамга кўра, Қўшма Штатлар доимо ўз манфаатларини илгари суради. Ўтган йили ушбу минбарда туриб қилган нутқимда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича агентлиги бу ташкилотни хижолатга солганини айтган эдим. Бизнинг БМТдаги вакилимиз Никки Хейлининг кенг қамровли ислохот огоҳлантириши бор эди. Бу борада ҳеч қандай чоралар кўрилмади. Шунинг учун АҚШ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этмоқда. Шунингдек, АҚШ Халқаро Жиноий Судни қўллаб-қувватлашдан ҳам воз кечмоқда. Ҳозирда Халқаро Жиноий Суд ўз қонунийлигини йўқотди. Америка Қўшма Штатлари америкаликлар томонидан бошқарилади. Биз глобаллашув доктринасини рад этамиз. Дунёдаги барча мамлакатлар ўз ўлкаларини ўзлари ҳимоя қилиши керак”, деди Трамп БМТнинг 73 ассамблеясида сўзлаган нутқида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here