Путин Москва ва Душанбе ўртасидаги муносабатлардан мамнун

603
0

Путин Москва ва Душанбе ўртасидаги муносабатлардан мамнун

Россия Президенти Владимир Путин Россияда ташкил қилинган «Россия ва Тожикистон» номли тарихий ҳужжатли кўргазманинг ташкилотчилари ва меҳмонларини табриклади. Бу ҳақида Кремл тарафидан берилган баёнотда маълум қилинди.

“Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқалар тарихига бағишланган ушбу кўргазманинг очилиш муносабати билан сизларни қутлайман. Ушбу тадбир икки мамлакат ўртасидаги 25 йиллик дўстлик ва ҳамкорлик шартномасига мувофиқ тарзда ўтмоқда. Чунки бу шартноманинг имзоланиши Россия ва Тожикистон ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун зарурий шароитларни яратди”, дея ёзди Путин.

Президент Путин икки томон ўртасидаги муносабатлар ўтган чорак аср мобайнида стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига юксалганлигига ишора қилди. Унга кўра, икки мамлакат ўртасида икки томонлама сиёсий мулоқот, самарали тижорат, иқтисодий, тижорий, илмий-техникавий ва ҳарбий ҳамкорликнинг ташкил қилиниши шулар жумласидандир.

Шунингдек президент Путин минтақавий ва халқаро масалаларда ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва бошқа ташкилотлар доирасида ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш борасида Москва билан Душанбе ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here