НАТО: Биз Россияни изоляция қилишга уринмаяпмиз

НАТО: Биз Россияни изоляция қилишга уринмаяпмиз

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТО иттифоқи Россия билан мулоқот қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг сўзларига кўра, гарчи НАТО Россияга қарши кибер мудофаа тизимини мустаҳкамлаётан бўлсада, лекин уни изоляция қилишга ҳаракат қилмаётгани йўқ.

“Биз ҳеч қачон Россияни изоляция қилишга уринмадик. У билан амалий мулоқот олиб боришга ишонамиз ва биз Россия билан мулоқот қилишни муҳим деб биламиз”, деди Столтенберг «Ахиос» ахборот агентлигига берган интервьюсида.

“Агар бу ерда халқаро муаммоларни қандай ҳал қилиш бўйича турли фикрларга эга бўлган мамлакатлар мавжуд бўлса, бу НАТО ҳаракатларидаги одатий ҳолдир”, дея қўшимча қилди у.

Бироқ Столтенберг Россиядан электрон ҳужумлар содир бўлган тақдирда НАТО ўз хартиясининг бешинчи моддасини қўллаш мумкинлигини эътибордан четда қолдирмади. Унинг таъкидлашича, НАТОнинг жавоби автоматик тарзда бўлмайди. Бу электрон ҳужумлар характерига боғлиқдир.

Столтенберг интервюси давомда бир неча йил аввал, НАТО жиддий кибер ҳужумларга учраса ўз хартиясининг бешинчи моддасини қўллашга рухсат берувчи қарор қабул қилинганини эслатиб ўтди.

«Бу фақат анъанавий қурол-аслаҳа ҳужумларига хос эмас, балки кибер ҳужумларга ҳам тааллуқлидир. Муҳими шуки, агар вазият талаб қилса, биз бешинчи моддани қўллаш имкониятимиз борлигини аниқ маълум қилдик. Бундан ташқари биз электрон мудофаа тизимини кучайтирганмиз» деди у.

НАТО хартиясининг бешинчи моддасига кўра, унинг аъзоларидан бирига қилинган ҳужум бутун иттифоққа қарши ҳужум сифатида кўрилади. АҚШ 2001 йил 11 сентябр ҳодисаларидан сўнг Ислом оламига қарши ушбу меъёрни ишга солган эди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш