АҚШ Хитой товарларига улкан бож киритди

525
0

АҚШ Хитой товарларига улкан бож киритди

 АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига нисбатан 200 миллиардлик бож киритди, деб хабар қилмоқда РИА “Новости”.

 “Бугун, етти ҳафта давом этган муҳокамалардан сўнг, мен АҚШ савдо вакилига  Хитойдан импорт қилинаётган маҳсулотларга нисбатан умумий қиймати 200 миллиард доллар  бўлган бож солишни топширдим. Янги бож 24 сентябрдан кучга киради ва йил охирига қадар 10% миқдорида белгиланади”, – дейилган АҚШ президенти хабарида.

 Шу билан бир вақтда, Дональд Трамп агар Хитой АҚШга нисбатан жавоб чоралари кўргудек бўлса, божлар учинчи маротаба ошириши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмаслигини таъкидлади.

 Бунга Хитой – АҚШ босими савдо қарама-қаршилигини ҳал қила олмайди, деб жавоб қайтарди. Бир неча кун олдин Wall Street Journal, ишончли манбааларга таянган ҳолда, АҚШ бож киритган тақдирда,  Хитой савдо музокараларининг янги босқичида иштирок этмайди, деб хабар қилган эди.

 Маълумкиз, АҚШ ва Хитой орасида савдо уруши ушбу йилнинг ёзида бошланган эди. АҚШ 6 июлда Хитойнинг 818 турдаги маҳсулотига нисбатан умумий қиймати 34 миллиард доллар бўлган божлар киритган эди. Хитой ҳам бунга жавобан, шу кунниг ўзида АҚШ маҳсулотларига нисбатан 25%ли божлар киритган эди.

 Ундан сўнг август ойида АҚШ Хитойга нисбатан яна 16 миллиардлик божлар киритди. Бунга Хитой ҳам АҚШга худди шундай миқдорлаги божлар билан жавоб қайтарди.

 Савдо уруши бошланишига сабаб – икки мамлакат орасидаги савдо балансида Хитой улушининг катталигида. Хитойнинг АҚШга нисбатан 500 миллиард долларга кўп маҳсулот экспорт қилаётгани Вашингтонга тинчлик бермаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here