Қўшма Штатлар Инжирлик ҳаво базасидаги фаолиятини тўхтатиш ниятида эмас

868
0

Қўшма Штатлар Инжирлик ҳаво базасидаги фаолиятини тўхтатиш ниятида эмас

АҚШ кучлари Туркияда жойлашган Инжирлик ҳаво базасидаги ҳарбий фаолиятини тўхтатишни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақида Пентагон матбуот котиби Эрик Баҳон маълум қилди.

“Қўшма Штатлар Туркиядаги фаолиятини тўхтатмайди. АҚШ ўнлаб йиллар давомида Инжирлик ҳаво базасидан фойдаланиб келяпти. НАТОдаги иттифоқчиси бўлган Туркия кўмагида ўз фаолиятини яна давом эттиради”, деди Эрик Баҳон.

Пентагон матбуот котиби Туркияни “террорчи” ташкилотларга курашиш учун халқаро коалициядаги АҚШнинг доимий ҳамкори сифатида баҳолади. Эрик Баҳонга кўра, Инжирлик орқали амалга оширилган операциялар пайтида АҚШ ва Туркия ўртасида координация мавжуд бўлади.

Хабарда айтилишича, АҚШ кучларининг Инжирлик базасидан Грециядаги ҳарбий базаларга кўчиб ўтиши ҳақида тарқалган маълумотлар Пентагонни бундай баёнот беришга мажбур қилган.

Бундан аввал АҚШ газетаси Вошингтон билан Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳақида ёзар экан, юзага келган кескинлик сабабли АҚШ ўз ҳарбийларини Туркиянинг Инжирлик базасидан Юнонистоннинг янги базасига олиб чиқишни режалаштираётганлиги ва АҚШ расмийлари Греция ҳукумати билан юнон базаларидан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Туркистон:

Эрдогон АҚШга қарши қуруқ сафсата сотмай, хеч бўлмаса шу базани беркитиб қўйганида эди, унинг Америкага қарши амбициялари қалбаки эмаслигига ишонган бўлармидик!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here