АҚШ яҳуд вужудига мудофаани мустаҳкамлаш учун 38 млрд доллар беради

АҚШ яҳуд вужудига мудофаани мустаҳкамлаш учун 38 млрд доллар беради

 АҚШ Конгресси (исроил)га мудофаани мустаҳкамлаши учун 2019 йилдан 2028 йилгача 38 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.

 “Haaretz” нашри хабарига кўра, мазкур қонун август ойининг бошида Сенат томонидан тасдиқланган эди, энди уни президент Дональд Трамп имзолаши зарур.

 Қонун ташаббусчиларнинг мақсади келгусида Конгресс таркиби ёки президент ким бўлишидан қатъи назар, ҳарбий ёрдам ҳақидаги шартномани бюджет низоларидан ҳимоя қилишдир.

 Қонун давлат бюджетидан (исроил)га ёрдам кўрсатиш механизмини белгилаб беради. Шунингдек, қиймати 1 миллиард долларга тенг қурол захираси шакллантирилади ва (исроил) билан ҳамкорликда учувчисиз учиш аппаратларига қарши кураш дастури тузилади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш