Трамп: агар мен судга тортилсам, Америка учинчи дунё мамлакатига айланади

Трамп: агар мен судга тортилсам, Америка учинчи дунё мамлакатига айланади

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп Монтана штатининг Биллингс шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашди. Трамп келгуси сайловда унга овоз бермайдиган сайловчисини айблаб, агар у сенат олдида суд қилинадиган бўлса, АҚШ “учинчи дунё мамлакатига айланиши” мумкинлигини таъкидлади.

 “Бу сайловда сиз фақат битта номзодга овоз бермайсиз. Сиз қайси партия Конгрессни бошқариши ҳақида овоз берасиз. Бу жуда муҳим нарса, жуда муҳим”, деди Трамп ўз тарафдорларига қарата.

Трамп сўзларини шундай давом эттирди: “Айтмоқчиманки, катта ишларни қилган одамни қандай суд қиласиз? Иқтисодиётимиз яхши. Бунга қандай журъат қиласиз? Бу Вашингтондаги жаҳаннам чуқури-ку”.

Баъзи демократлар ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Конгрессда устунликни қўлга киритишга муваффақ бўлишса, Трампни терговга тортиш учун тайёргарлик кўришмоқда. Суд жараёнида Трамп хоинлик, порахўрлик, қонунбузарлик ёки қонунларга қарши чиқишда айбланиши мумкин.

Конгресс демократлар қўлига ўтган тақдирда, ўзининг судга тортилиши эҳтимоли борлигини билдирган Трамп, “учинчи дунё мамлакатига айланасиз”, дея огоҳлантирди.

Трампга кўра, демократлар президентлик лавозимини эгаллаган тақдирда, ўзлари бир ишни эплай олмасаларда “«биз уни судга тортамиз», дейишади. Трамп бу ҳолатни «кулгили» дея сифатлади.

Трамп ўзининг суд жараёни ҳақидаги фикрларини шундай давом эттирди: “Биз бундан ташвишдамиз. Агар шундай бўладиган бўлса, овоз бермаганингиз учун бу сизнинг айбингиз бўлади”.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш