Бишкекда халқаро анжуман ўз ишини бошлади

Бишкекда халқаро анжуман ўз ишини бошлади

13 сентябр куни Бишкек шаҳрида “Маънавий ипак йўли: Буюк инсоний қадриятлар ва замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

 Халқаро анжуманга дунёнинг 60 мамлакат вакиллари, жумладан, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Хитой, Россия, Латвия, Эстония ва Литва муфтийлари ташриф буюриши кутилмоқда.

 Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ўз маърузалари билан қатнашишди.

 Қирғизистон муфтийсининг маълум қилишича, ушбу халқаро анжуманда экстремизм ва терроризмга қарши кураш, фирқаланиш ва турли Исломга ёд ғояларнинг олдини олиш, маърифий Ислом ғояларини аҳолига тўғри тушунтириш каби мавзуларда диний уламолар, соҳа мутахассислари томонидан чиқишлар қилинади.

 Маълумот учун, ушбу конференция учинчи бор ташкил этилаётган бўлиб, дастлаб Хитойда, иккинчи анжуман эса Россияда ташкил этилган эди.

 Туркистон:

Куфр системаси Исломни “радикал ва мўътадил” деб мусулмонларни иккига бўлиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Лекин уларнинг бу лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш ва дунё мусулмонларини бу сафсатага ишонтириш уларнинг қўлларидан келмайди. Буни уларга ушбу конференцияда йиғилган олимлар сингари диний арбобларимиз ижро қилиб беришлари керак. Улар мусулмонларнинг ярмини шу сафсатага ишонтира олсалар, куфр ўша мусулмонлар воситасида қолган иккинчи ярмидаги мусулмонларга қарши фронт тайёрлай бошлайди.

 “Терроризм”, “экстремизм” булар аввалдан ўйлаб топилган терминлар эди. Бу терминларни, юқоридаги каби конференциялар воситасида, одамлар фикрларида ваҳимали образ қилиб олишга ҳаракат қилишади. Сўнг ўзлари ҳар хил қўпорув амалиётлари уюштиришлар билан одамларда ваҳима ва ўзларига қарам бўлишга ундовчи ҳолат пайдо қилиб олишади. (Қўпорув амалиётлари бирор бир исломий ном остидаги ташкилот воситасида амалга ошириладими ёки бевосита ўзлари уюштиришадими фарқи йўқ. Муҳими, уларнинг ихтиёрлари ва ҳомийликлари асосида амалга оширилади.) Бутун бир мамлакат ваҳимага тушиб, куфр оламидан ёрдам сўрай бошлайди ва улар учун ҳарбий базалари билан осонгина кириб келишларига имкон яратади.

 Шуларнинг ҳаммаси юқоридаги охиратини шу дунё манфаатларига алмаштириб юборишга тайёр турган диний арбоблар воситасида олиб борилади. Ҳатто бу бузуқ ва қўрқоқ диний арбоблар жамоалари бўлмаганда эди, ҳокимият вакиллари ўз фаолиятларида мусулмонларга қарши зулм олиб боришда ўта қийин аҳволга тушиб қолишган бўлишар эди. Куфр олами эса бизларни мустамлака қилиб, юртларимиздан сўриб чиқиб кетишаётган манфаатларидан ҳарбий техникалар ясаб, бегуноҳ мусулмонларни қира олишмаган бўлишар эди.

 Улар ваҳима қилишаётган террористлар хавфлими ёки бу хоин диндорларми. Чунки дунёда содир этилаётган барча жиноятлар сиёсатчиларнинг ва олиму-уламоларнинг – ҳеч бўлмаганда сукут қилиб туриш орқали – ўз розилигини изҳор этишлари билан содир этилади. Зулмларга тили билан, қўли билан бевосита ёрдам бериш эса – Аллоҳ сақласин – иккала дунёда ҳам жуда ёмон оқибатларга олиб боради.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш