Туркия таълим жамғармаси Қирғизистонда иш бошлайди

Туркия таълим жамғармаси Қирғизистонда иш бошлайди

 Туркия таълим жамғармаси (TMV)  яқин орада Қирғизистонда ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Туркиянинг Бишкекдаги элчиси Чингиз Комил Фират маълум қилди.

 Фират Туркия президенти Ражаб Эрдогоннинг Қирғизистонга 3 кунлик ташрифи бўйича матбуот анжуман ўтказган. Унинг анжуманда айтишича, Анқара ва Бишкекнинг муносабатлари икки туркийзабон давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга имкон берувчи янги босқичга ўтмоқда.

 Фират таълим жамғармаси Қирғизистондаги фаолиятининг 1-босқичида Бишкекда ўз мактабини очишини маълум қилган.

 “Биз Туркия таълим жамғармаси мактаблари келгусида Қирғизистоннинг барча ҳудудларида фаолият юритишини истаймиз. Режаларда янги таълим муассасаларини очиш ҳамда Sebat мактаблари тармоғи асосида таълим жараёнини кенгайтиришни ташкиллаштириш бор”, деб айтган Фират.

 Туркия элчиси турк мактаблари Қирғизистон таълим вазирлиги дастурларини ҳисобга олган ҳолда фаолият юритишини қўшимча қилган.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш