Американинг терроризмга (Исломга) қарши янги стратегияси

Американинг терроризмга (Исломга) қарши янги стратегияси

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кирстен Нильсен АҚШ маъмурияти терроризмга (Исломга) қарши кураш учун янги стратегия тайёрлаётганлигини эълон қилди. Бу стратегия географик чегараларни инобатга олмаган ҳолда ҳар бир замонда ва ҳар бир жойда “террорчилар”ни таъқиб қилишга имкон беради.

“Жуда яқин орада Оқ Уй терроризмга ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш учун янги ва кучли стратегия ишлаб чиқади. Бу эса, душманларимиз учун огоҳлантириш бўлади ва улар устидан ғолиб бўлишимиз учун йўл очиб беради”, деди АҚШ ички хавфсизлик вазири Жорж Вашингтон университетида сўзлаган нутқида.

Унинг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатларининг душманлари фақат “террорчилар” эмас, балки “террорчилар” каби ноқонуний гуруҳлар яратиш учун айни муҳитдан фойдаланадиган жиноятчилар ҳам мавжуд.

Нильсеннинг таъкидлашича, “террорчилар” ва жиноятчилар муайян географик минтақаларга ҳукмрон бўлган давр ўтмишга айланган. Шунинг учун – дейди у, – эндиги масала, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, уларга қарши доимий кураш ҳақида бўлади.

“Душманларимиз чегараларни ҳурмат қилмайди. Уларнинг таҳдидлари бугунги кунда бутун дунёда мавжуд, муайян географик минтақаларга чекланган эмас. Биз ҳам худди шундай йўл тутишимиз керак”, дея сўзларига хотима ясади Нильсен.

Туркистон:

АҚШ ўзининг харбий босқинчилиги учун дунё чегараларини олиб ташламоқчи. У аввал хам дунё чегараларини тал олган эмас. АҚШ фуқоролари дунёнинг жуда кўп мамлакатларига визасиз кириб-чиқиб юраверади. Демакки, АҚШ айғоқчилари учун хам дунё давлатларининг деярли барча эшиклари очиқ бўлган. Энди дунёнинг хар жойида очиқ, расмий харбий харакат олиб бориш имкониятини қонунийлаштириб олмоқчи. Халқаро қонун эса унинг манфаатига мутаносиб тарзда, заиф давлатларни харбий мустамлака қилиш имкониятларини кенгайтириб беради. Яъни АҚШ бирор давлатда дастлаб ўзи учун сиёсий, иқтисодий ёки стротегик манфаатини белгилайди. Сўнг ўша мамлакатда сунъий терроризм хавфини пайдо қилади. Кейин эса, у минтақа ички ишларига аралашиш имкониятини ишга солиб, керак бўлса харбий йўл билан босиб олиши хам мумкин.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш