Дунёдаги тижорий уруш Қозоғистон иқтисодига салбий таъсир қилиши мумкин

522
0

Дунёдаги тижорий уруш Қозоғистон иқтисодига салбий таъсир қилиши мумкин

Дунёдаги йирик давлатлар ўртасидаги тижорий уруш Қозоғистоннинг ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақида Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейманов матбуот анжуманида қилган маърузасида айтиб ўтди.

Сулеймановнинг таъкидлашича, йирик давлатлар ўртасидаги тижорий уруш Қозоғистоннинг ривожланишига салбий таъсир қилишига қарамай, Қозоғистон ҳукумати 2025 йилгача иқтисоди ривожланган давлатлар билан солиштириш мумкин бўлган даражага эришишни кўзламоқда. Унга кўра, Қозоғистон дунёда ривожланган 30 мамлакат ўртасига кириш учун 2025 йилгача стратегик ривожланиш режасини қабул қилган.

“Бизнинг асосий мақсадимиз 2025 йилгача ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД)га аъзо мамлакатлар билан солиштириш мумкин бўлган юқори турмуш даражасига, сифатли ва барқарор иқтисодий ўсишга эришишдир» деди Сулейманов.

Сайёҳлик, соғлиқни сақлаш, таълим, савдо, транзит ва космик хизматлари каби экспортбоп хизматларнинг ривожлантиришга эътибор қаратилишига урғу берган Сулейманов, бу йилнинг биринчи яримида 33 нафар қозоғистонлик экспортчиларга 26,5 миллиард тенге ёрдам берилганлигини, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар ортиқлигни таъкидлади.

Шунингдек Сулейманов бу йил май ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар Хитой ва Эрон билан тузилган савдо ва иқтисодий ҳамкорлик шартномаларни ҳам эслатиб ўтди.

“Хитой билан тузилган шартномалар товарлар, жумладан тайёр маҳсулотлар савдосини ортишини таъминлайди. Эрон билан тузилган шартнома эса, Эрон бозорига кириш шароитларини яхшилайди”, деди Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here