Теҳрон ҳисоботини ким тайёрлади?

483
0

Теҳрон ҳисоботини ким тайёрлади?

Сурия режими мухолифатнинг қўлидан Идлибни тортиб олиш учун тайёрланаётган бир пайтда Россия, Туркия ва Эрон президентлари Теҳронда йиғилиш ўтказди. Йиғилишда қабул қилинган қарорлар бўйича 12 моддалик ҳисобот эълон қилинди. Ҳисоботнинг 2-моддасида кўрсатилган “Сурия Араб Республикасининг суверенитетини ҳурмат қилиш” иборасига биноан, Остона учрашувларининг соҳиблари, жумладан, Туркия ҳам Асад режимини тан олганлиги баён этилди.

Бу йиғилиш аввалгилардан фарқли ўлароқ жонли суратда эфирга узатилар экан, Россия президенти Владимир Путин ҳисоботда баъзи сўзлар ноаниқ келганлигини билдирди. Аммо у ҳисоботни эътиборга лойиқ деб билгани учун ўзгартирилмай, шу бўйича қолишига розилик билдирди.

“Ҳисобот матнида ноаниқ ифодалар бор, лекин жуда диққат билан ёзилганлиги учун ўзгартирилмасин”, деди Путин.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған эса ҳисоботнинг учинчи моддасига «оташкесим эълон қилиш» иборасини қўшишни талаб қилди.

“Бугун бу ерда оташкесим эълон қилишга эришсак, ишонаманки бу йиғилишнинг энг муҳим қадамларидан бири бўлади”, деди Эрдоған.

Эрон раҳбари эса, Сурия инқирозини ва минтақадаги бошқа инқирозларни ниҳоясига етказиш учун мулоқотларни осонлаштириш таклифини киритди.

Остона йиғилиши ва ундаги ҳисоботнинг ташаббускорлари саналган бу уч давлатдан бири “ҳисобот матнида ноаниқ жумлалар бор”лиги айтиб турса, яна бири “оташкесим эълон қилиш” иборасини қўшишни талаб қилиб турса, бошқа бири эса яна бир таклиф киритиб турса, бу ҳолат ҳисоботнинг бошқа бири томонидан тайёрланганлигини кўрсатади. Шунингдек Эрдоганнинг талаби инобатга олинмаганлиги эса, бу ҳисоботни ўзгартириш мумкин эмаслигини кўрсатади.

Аммо ҳисобот матнида “қарши кураш олиб бориладиган ташкилотлар доирасида ПКК/ПЙДнинг йўқ”лиги, бу матн АҚШ тарафидан тузилганлигига ишора қилади.

“Ҳисобот матнига қўшимча киритиш ёки ундан олиб ташлаш мумкин бўлмаса, у ҳолда музокара нима учун ўтказилди?”, деган савол очиқлигича қолмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here