Россия Афғонистондаги вазият кескинлашувига йўл қўймаслик чоралари ҳақида маълум қилди

Россия Афғонистондаги вазият кескинлашувига йўл қўймаслик чоралари ҳақида маълум қилди

 Россия Афғонистондаги вазият янада ёмонлашувига йўл қўймаслик учун мамлакат ички сиёсий кучлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Минтақада вазият мураккаблигича қолмоқда. Афсуски қайсидир масалалар бўйича аҳвол янада ёмонлашмоқда. Россия бир қатор қадамлар, жумладан ШҲТ доирасида ҳамкорликда иш олиб бориш, Афғонистон ичидаги сиёсий кучлар билан ҳамкорликдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқий нормаларга риоя қилган ҳолда биринчи навбатда расмий ҳукумат билан алоқадамиз. Шунингдек, албатта кўп томонлама дипломатик уринишлар амалга оширилмоқда. Минтақадаги вазият ривожини эҳтиёткорлик ва ташвиш билан кузатиб бормоқдамиз”, — деб таъкидлади Захарова брифингда.

 Хабарларга кўра, Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракатининг жангарилари ўртасида кураш кетмоқда. “Толибон” бундан аввал мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаган эди, энди эса йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Шунингдек, мамлакат ҳудудида “ИШИД” уюшмаси таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари терроризмга қарши қараш бўйича бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорликда операциялар ўтказишмоқда.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш