Хитой разведкаси Марказий Осиё республикаларида уйғурларни овламоқда

521
0

Хитой разведкаси Марказий Осиё республикаларида уйғурларни овламоқда

Хитой ўзининг молиявий қудратидан фойдаланиб, иқтисоди ночор мамлакатларнинг ички ишларига аралашувини давом эттирмоқда. “Uyghurnet” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитойнинг махфий полицияси (Эн Чуентунг) Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда Шарқий Туркистонлик мусулмонларга қарши махфий операциялар ўтказиб, у ерда истиқомат қилиб юрган мусулмонларни яширинча ўғирлаб Хитойга олиб кетмоқда. Хитойда эса уларни сохта айбловлар билан ўлим жазоси ёки узоқ йиллик қамоқ жазоси кутади. Уларнинг бу разил ишларида маҳаллий милициянинг ёрдами катта.

Қирғизистон ҳам Хитойдан молиявий қарздор бўлган давлатлардан биридир. Шу сабабли, Хитой сўнгги йилларда Қирғизистонда сиёсий ишларда ҳам жуда фаолашиб бораётгани кузатилмоқда.

Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Мадина бозорида уйғур ишбилармонлари ва савдогарлари йиллар давомида Хитойдан олиб келинган маҳсулотларни сотиш орқали сезиларли иқтисодий кучга эришган эди. Бироқ, сўнги олинган маълумотларга кўра, ҳар куни бозордан улардан бири ўғирлаб кетилаётгани айтилади. Бозорда уларга қарашли дўконларнинг сони ҳам камайиб кетмоқда.

Аввалроқ Хитойнинг илтимосига кўра Мисрда икки юзга яқин уйғур талабалари қўлга олинган ва уларнинг аксарияти Хитойга қайтарилган эди.

Хитой Марказий Осиёда молиявий қудратига таяниб ҳали жуда кўп масалаларда минтақа давлатларининг ички ишларига аралашиши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here