Афғонистон бўйича Москва учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Афғонистон бўйича Москва учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москвада 4-сентябр куни ўтказилиши режалаштирилган Афғонистон бўйича музокара ўтказишни бошқа санага қолдирилганлигини тасдиқлади. Янги сана дипломатик каналлар орқали келишилади. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилмоқда.

Душанба куни ТИВ раҳбари Сергей Лавров Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Мулоқот чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумаладан Афғонистон бўйича  икки давлат раислиги остида Москва форматидаги учрашувни ўтказиш муҳокама қилинди. Афғонистон президенти Москва учрашувини ўтказиш фикрини қўллаб-қувватлаб, ушбу масала бўйича афғон томонининг ягона позициясини ишлаб чиқиш, шу жумладан Афғонистон куч хизматлари раҳбариятида бўлаётган ўзгаришлар сабабли ушбу учрашувни бошқа санасига ўтказишни таклиф қилди”, — дейилади хабарда.

Томонлар “учрашувнинг янги саналари бўйича ишлар дипломатик каналлар орқали ҳамкорликда олиб борилишига келишилди”,- дея қўшимча қилди ТИВ.

Ўтган ҳафтада расмий Қобул Афғонистон бўйича Москвада 4 сентябрда ўтказиши режалаштирилган учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилганди. Чунки ушбу конференцияга “Толибон” делегацияси келиши мумкин. Шу билан бирга, Москва ва Қобул Афғонистон масаласи бўйича қатор кескин баёнотлар билан ҳам алмашишди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мухаммад Ханиф Атмар истеъфога чиқди. ОАВлар маълумотларига қараганда, Атмар президент Ашраф Ғанининг бошқарув стротегияси билан рози бўлмаган. Атмар бу лавозимда бўлганда бир неча марта Москвада бўлган ва у ерда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган. Унинг ўрнини АҚШдаги Афғонистон элчиси эгаллаши кутилмоқда.

Туркистон:

Россия Сурия инқирозини изига тушириш мақсадида Женева конференцияларига муқобил, АҚШнинг раъйига зид равишда, Сочи конференциясини уюштирган эди. Аммо муваффақият қозона олмади. Афғонистон кучларини мувофиқлаштириш мақсадида юқоридаги саъйи ҳаракатлари ҳам, мувоффаққиятсизликка юз тутиши кутилмоқда.

Афғонистон ҳукумати ҳар томонлама (иқтисодий, сиёсий, ҳарбий) АҚШга мутлақ қарам ва мустамлака ҳолатидадир. Россия Марказий Осиёга ўзининг таъсири остидаги ҳудуд, деб қарагани билан, Афғонистонга унинг таъсир қуввати ўта заиф. Ҳозирги халқаро сиёсий вазиятда тарих такрор қайталаниб, Авғонистон яна оламий марказий эътиборга молик минтақага айланиб боряпти.

Россия энди Афғонистонда нотинчликлар келтириб чиқариш мақсади сари фитнакашлик стротегиясини кучайтиради. Бу мақсадини у кўпроқ Тожикистон чегараларидаги ўзининг ҳарбий базаси атрофида уюштиришга уриниб кўради.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш