Арабларнинг АҚШ банкидаги пуллари мусодара қилиниши мумкин

762
0

Арабларнинг АҚШ банкидаги пуллари мусодара қилиниши мумкин

АҚШ ва Британия банкларида Кўрфаз давлатлари, яъни Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Баҳрайн давлатларига оид 4 триллион доллар мавжуд. Бу пулларнинг катта қисми Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига тегишлидир. Нефт ва табиий газ ресурсларидан олинадиган даромадлар тўғридан-тўғри АҚШ банкларига тушади. Бироқ, АҚШ “Мен сизнинг пулларингизни мусодара қилдим, бермайман”, дейдиган бўлса, бу мамлакатлар ҳеч нарса қила олмайди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бошқа давлатларга қарши “қўшимча солиқ” назариясини олға сураётган Трамп, АҚШ банклари учун муҳим саналган Кўрфаз давлатларининг пулларини мусодара қилиши, вақт масаласи бўлиб қолмоқда. Чунки – дейди таҳлилчилар – АҚШ 11 сентябр ҳужуми ва 2008 йилги ипотека инқирози даврида арабларнинг триллион долларларини АҚШ банкларидан олишига рухсат бермади.

Трамп кўз тиккан Кўрфаз бойликлари фақат банклардаги пул эмас. Нью-Йорк фонд биржасида айланаётган Арабларга қарашли ширкатларнинг акциялари билан АҚШ-Саудия ҳамкорлигида ташкил этилган компаниялар ҳам хавф остида қолмоқда.

Турк-Араб тадбиркорлар уюшмасининг раиси Жамолиддин Карим Саудия Арабистонининг нефтдан олган даромади тўғридан-тўғри Қўшма Штатларнинг банкларига тушишига эътибор қаратди.

“Бу маблағлардан ҳеч фойдаланмаслик мусодара қилишдан кўра ёмонроқдир. Араб ҳукуматининг камбағалларга сарфлаши керак бўлган нефт даромадлари афсуски, АҚШ банкларида айланяпти. Трамп бу пулларни осонгина олиб қўйиши мумкин. Вазиятнинг кетуви шуни кўрсатмоқда”, дейди Жамолиддин Карим.

АҚШ банкасидаги маблағларнинг катта қисми кўрфаз давлатларининг раҳбарлари ва уларнинг оилаларига оидлигини таъкидлаган Жамолиддин Карим сўзини шундай давом эттирди:

“Араб миллиардерлари истасалар ҳам, пулларини олиша олмайди. Бу пуллар худди мусодара қилингандай, ҳар доим АҚШ банкларида ушлаб турилади. Гоҳида оз-оз фойдаланишга изн беради, гоҳида умуман изн бермайди. Қўшма Штатлар Кўрфаз давлатлари етакчиларини, хусусан Саудия Арабистони раҳбарларини ўзига боғлаб олган. Улар қимирлай олишмайди. Бу кетишнинг натижаси қандай бўлиши ҳақида катта ноаниқлик ҳисси мавжуд”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here