Москва: Номаълум вертолётлар Толибон ва ИШИДга қурол етказиб бермоқда

Москва: Номаълум вертолётлар Толибон ва ИШИДга қурол етказиб бермоқда

Афғонистоннинг айрим вилоятларида қайси давлатга тегишли экани номаълум бўлган вертолётлар Афғонистонда Толибон ва ИШИДга қурол етказиб бераётганлигидан Москва ҳукумати хабар топган. Бу ҳақида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Мария Захарова ўтган куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди: “Шуни айтиб ўтмоқчиманки, Афғонистон шимолида номаълум вертолётлар ИШИДнинг маҳаллий жангчиларига ва бу террорчи гуруҳ билан ҳамкорлик қилаётган толибларга қурол-аслаҳа етказиб бермоқда”.

Захарова бу ҳақида маҳаллий афғон ахборот воситаларининг баёнотлари ва Афғонистон шимолида жойлашган Сарипул влоятида бу ишларга гувоҳ бўлган кишиларнинг гувоҳликлари борлигини ҳам айтиб ўтди. Шунингдек Захарова жангчиларга қурол етказиб бериш ҳаракатлари Марказий Осиё давлатлари чегаралари яқинида амалга оширилганлигига ҳамда ИШИД жангчиларининг аксарияти ушбу ҳудудлардан келиб чиққанлигига ҳам эътибор қаратди.

Захарованинг таъкидлашича, Афғонистон хавфсизлик кучлари тарафидан ҳам, АҚШ кучлари қўмондонлиги тарафидан ҳам, НАТО раҳбарияти тарафидан ҳам номаълум шубҳали вертолётларнинг бу ишларга қарши реакция билдирилмаган.

“Бу ерда мантиқий савол туғилади: террорчиларни қуроллантириш орқасида ким турибди? Нима учун МДҲ давлатлари (собиқ совет республикалари) жанубида яширинча ишлар амалга оширилмоқда? Афғонистон ҳаво ҳудуди НАТО кучларининг тўлиқ назорати ортида бўлган бир пайтда, бундай ишлар қандай содир бўлиши мумкин?», деди Захарова.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш